Бомбаланаётган Ғазо: 302-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 302 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнис, Рафаҳ, Бурейж лагери ва Ғазо марказига ҳужум қилди. 24 соат ичида 3 маротаба оммавий қирғин уюштирилиб, 31 кишининг ўлими, 62 кишининг жароҳати рўйхатга олинди.
▪️Уруш бошланганидан буён 39550 киши шаҳид бўлди, 91280 киши жароҳатланди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тулкарм, Рамаллаҳ, Женин, Балатга ҳужум қилмоқда. 21 ёшли фельдшер фашистларнинг ўқларидан ҳалок бўлди. Тулкармда қаршилик жангчиларни олиб кетаётган автомобиль портлатиб юборилди.
▪️Ҳизбуллоҳ бир кунда босиб олинган Фаластин чегараларида 6 та ҳарбий амалиёт ўтказди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Керем Шалом ҳарбий участкасида ишғолчилар тўпланган жойни 107 та қисқа масофали ракеталар билан ўққа тутдик.
▪️Босқинчилар Ливан-Сурия чегарасида озиқ-овқат юкланган тинч аҳоли юк машиналарига ҳужум қилди.
▪️Пентагон Яқин Шарққа қўшимча қирувчи самолётлар, ҳарбий-денгиз флоти кемалари ва эсминец эскадриляларини юбормоқда.
▪️БМТ: Ғазода 40 мингта гепатит инфекцияси қайд этилди.
▪️Ғазо қаршилик жангарилари эксклав жанубидан Киббутз-Суфага 10 та ракета отди.
▪️Исроил ишғол кучлари Ал-Ақсо масжидида Исмоил Ҳания ҳаққига дуо қилгани учун масжид имоми, 85 ёшли шайх Икрима Сабрини ўз уйидан ҳибсга олди.