-
Канада ва Ҳиндистон ўртасидаги кескинлик таранглашмоқда. Бунга Канадада сикх айирмачилари етакчиси ўлдириб кетилгани ортидан Оттава олти нафар ҳинд дипломатини мамлакатдан чиқариб юборгани, Деҳли ҳам худди шундай жавоб қайтаргани сабаб бўлди.
-
ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Халил ал-Ҳайя ҳаракат раҳбари Яҳё Синварнинг душман билан жангда қаҳрамонларча ҳалок бўлганини эълон қилар экан, Исроил қаршилик алангаси ўчади деб ўйласа, адашишини маълум қилди. “Жиҳод Фаластин озод қилинмагунча, охирги сионист ундан ҳайдалмагунча ва барча қонуний ҳуқуқларимиз тикланмагунча тўхтамайди”, деди у.
-
Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Шимолий Корея қўшинлари Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияда тайёргарликдан ўтаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Шимолий Кореянинг 11 мингга яқин пиёда аскарлари Россия шарқида тайёргарликдан ўтмоқда ва улар 1 ноябрдаёқ жанговар ҳаракатларга тайёр бўлишади.
-
“Ҳиммат” сўзи бирор ишни қасд қилиш – хоҳишнинг аввалини билдиради. У мақсад сари етакловчи туйғудир. Бу туйғу эгалари мақсадларига эришиш йўлида ҳар қандай машаққатга сабр қиладилар. Ҳимматнинг энг олийси эса, шубҳасиз, Аллоҳнинг ҳукмларида оғмай ҳаракат қилиш, бу йўлда собит бўлишдир. Бу инсондан қанчалик сабр-бардош ва иродани талаб қилса-да, якунда ўзининг ширин меваларини беради. Ушбу натижалар – ҳимматни баланд қилиш сабаблари ҳақида суҳбатлашамиз.
-
Охирги уч йил ичида Литвага келаётган марказий осиёлик муҳожирлар сони 14 баробар ошди. Литва Давлат хавфсизлик департаменти раҳбари Дарюс Яунишкис ҳозирча жиддий хавотирлар учун асослар йўқлиги, бироқ Ғарбга қарши кайфият кучаётганини таъкидлади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 378 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Фарғона вилоятидаги мактаблардан бирининг 11-синфида таҳсил олувчи қиз Microsoft компаниясининг ёшларга мўлжалланган Microsoft Learn Student дастури амбассадори – рамзий элчиси бўлди. У компания томонидан бир йил давомида берилган техник вазифа ва шартларни, жумладан, сунъий интеллект бўйича 30 та модулдан иборат дарс ва топшириқларни бажарди.
-
Россия 17 октябрдан бошлаб Қозоғистондан буғдой, ясмиқ, помидор, қалампир ва полиз маҳсулотларини олиб киришга вақтинчалик чекловлар киритди. Росселхознадзор мазкур қарор “Қозоғистон ваколатли идоралари томонидан Россия ҳудудининг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмагани сабабли” қабул қилинганини билдирди.
-
Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форумда Қувайт компанияларига Ўзбекистондаги мингдан ортиқ давлат корхоналарини хусусийлаштириш дастурида иштирок этиш, шунингдек, Ўзбекистон логистика инфратузилмасини ривожлантиришда қатнашиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф қилинди. Кончилик, энергетика, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш каби соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
-
Исроил ҲАМАСнинг янги раҳбари Яҳё Синвар Ғазо секторига берилган навбатдаги зарбалар чоғида ўлдирилганини иддао қилмоқда. Ҳаракат ҳозирча ушбу хабарни тасдиқлагани йўқ.