Бомбаланаётган Ғазо: 378-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 378 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Зайтун ҳудуди, Рафаҳ, Жабалия ва Мағози
лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 42 438 киши шаҳид бўлди.
▪️Фаластин қаршилик ҳаракати етакчиси, ҲАМАС раҳбари Яҳё
Синвар ўз аскарлари билан бирга Рафаҳдаги жангда ҳалок бўлди.
▪️ҲАМАС
ҳаракати босқинчиларнинг қаршилик қўмондони Яҳё Синварнинг ўлими ҳақидаги
баёнотига муносабат
билдирмади.
▪️Ҳизбуллоҳ: Душманга қарши курашнинг янги ва шиддатли босқичига ўтдик.
Босқинчилар 55 зобит
ва аскарини йўқотди, 500 дан ортиқ киши яраланди. 20 та “Меркава” танки, 4 бульдозер ва иккита вертолёт
йўқ қилинди.
▪️Ливан чегарасида, Аита ал-Шааб ҳудудида қаршилик
жангчилари босқинчилар отрядини мағлуб этишди. Ярадорлар ва ўлганларни
эвакуация қилиш учун келган бир гуруҳ аскар ҳам ҳужумга учради.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Сўнгги 24 соат ичида
Исроилнинг зарбалари натижасида 45 киши ҳалок бўлди ва 179 киши яраланди.
▪️ЖССТ: Исроил тиббиёт мутахассисларининг Ғазога киришига
тўсқинлик қилмоқда.