-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 323 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ҳусийлар Қизил денгизда Юнонистоннинг MV Sounion нефть ташувчи кемасига ҳужум уюштирди. Ҳужум натижасида кемада кучли портлаш содир бўлди. Британия кема экипажи қутқарилгани, бироқ унинг ўзи жиддий шикастланиб, денгизда қолиб кетганини маълум қилди.
-
Ҳиндистоннинг тўғонни очиб юбориши Бангладешда катта ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиб, гуманитар инқирозни юзага келтирди. Бунга қўшни мамлакатда яқинда ҳиндуларга ҳужум қилинганига жавоб сифатида йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоқда. Умуман, кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқинларидан Бангладешда 4,5 миллион киши жабрланди, охирги уч кун ичида 13 киши ҳалок бўлди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 322 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади. Шунингдек, томонлар авиақатновлар сонини ошириш, 20 та устувор йўналишни қамраб олган комплекс дастурни қабул қилиш, товар айибошлаш ҳажмини бир неча баробарга ошириш ва бошқаларга келишиб олди. Ўзбек-озарбайжон бизнес форумида умумий қиймати 2 миллиард доллардан зиёд истиқболли лойиҳалар портфели шакллантирилди.
-
Беларус президенти Александр Лукашенконинг “Россия” телеканалига берган интервьюсида Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Қозоғистон ҳақидаги гаплари туфайли Беларуснинг Остонадаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Лукашенко ўз интервьюсида “Қозоғистонда нималардир рўй берганида, Хитой, Ҳиндистон ёки Покистондан эмас, Минск ва Москвадан ёрдам сўраганини иддао қилди. У интервьюда Ўзбекистонни ҳам тилга олди.
-
Украина учувчисиз учоқлари илк бор Мурманск вилоятига ҳужум қилди. Чегарадан учоқ уриб туширилган жойгача масофа рекорд даражадаги 1850 км ни ташкил этади. Ушбу ҳужум РФ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларининг заифлиги натижаси сифатида баҳоланди.
-
Афғонистон Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги ўтган йилдаги фаолияти, жумладан, аёллар савдоси ва мусиқага қарши кураш натижалари ҳақида ҳисоботт берди. Жумладан, аёллар савдоси билан боғлиқ 205 та жиноятнинг олди олинган, 25 та вино заводи ёпилган, 21 мингдан ортиқ мусиқа асбоби йўқ қилинган.
-
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев 22 август куни давлат ташрифи билан Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида Озарбайжон раҳбарини Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги расмийлар кутиб олди.
-
Замонавий дунёвий фанлар бўйича оламшумул ютуқларни тақдирлаб борувчи энг таниқли мукофот бўлган Нобель мукофотининг орасида мусулмонлар деярли йўқ. Бу ислом динининг муаммосими? Ёхуд бу ислом динидан воз кечиш ёки диний фонни камайтиришга асосли сабаб бўладими? Умуман, Нобель мукофоти ҳақиқатдан ҳам инсон бахт-саодатининг рамзими? Келинг, шу саволларга жавоб излаб кўрайлик.