Ҳиндистоннинг тўғонларни очиб юбориши Бангладешда сув тошқинларига олиб келди
Ҳиндистоннинг тўғонни очиб юбориши Бангладешда катта ҳудудларни сув босишига сабаб бўлиб, гуманитар инқирозни юзага келтирди. Бунга қўшни мамлакатда яқинда ҳиндуларга ҳужум қилинганига жавоб сифатида йўл қўйилгани сабаб экани айтилмоқда.
Ҳиндистон
расмийлари бу ҳаракат ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун мажбур бўлганини маълум
қилди, бироқ халқаро ҳамжамият воқеа юзасидан хавотир билдирди.
Бангладешда
шусиз ҳам сўнгги уч кун ичида мавсумий ёғингарчилик ва сув тошқинлари оқибатида
камида 13 киши ҳалок бўлди, шунингдек, 4,5 миллион киши табиий офатлардан
жабрланган.
Мамлакат
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича ўлимларнинг асосий сабаблари
орасида сувга чўкиш, электр токи уриши ёки дарахтларнинг қулаши киради.
Қутқарувчилар шошилинч ёрдам кўрсатиш учун 190 мингга яқин одамни вақтинчалик
бошпаналарга жойлаштиришди.
Ҳукумат
маълумотларига кўра, мамлакатнинг 64 та туманидан 11 таси сув тошқинидан жабр
кўрган. Читтагонгнинг асосий порт шаҳридан тахминан 100 км шимоли-ғарбда жойлашган
Фени шаҳри энг кўп зарар кўрди.
Бангладешда
июлдан октябргача давом этадиган муссон ёмғирлари туфайли дарёларнинг тошиши
натижасида юзага келган бу йилги сув тошқинлари мамлакатда сўнгги 37 йилдаги
энг ёмони бўлди. Минглаб қишлоқ ва аҳоли пунктлари сув остида қолган.
Бангладешнинг бир қанча ҳудудларида электр энергияси узилган. 1,8 мингдан ортиқ
мобил алоқа миноралари ишламаяпти.