Германиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия вилоятида Солинген шаҳрининг 650 йиллигига бағишланган фестивал чоғида номаълум шахс пичоқ билан одамларга ҳужум қилди, дея хабар берди Anadolu агентлиги.

Немис нашрларининг ёзишича, номаълум шахс одамларга пичоқ билан ҳужум қилиб, қочишга муваффақ бўлган.

Минтақага кўп сонли полиция ва тиббий гуруҳ юборилди.

Вуппертал полиция департаменти вакили Александр Крестанинг айтишича, пичоқли ҳужум билан боғлиқ қўнғироқлар маҳаллий вақт билан соат 21:37 да кела бошлаган. Унга кўра, ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.

Полиция вакилининг таъкидлашича, ҳужумчи қидирилмоқда ва ҳозирча унинг шахси ҳақида ҳеч маълумотга эга эмас.

СNN хабарига кўра, ҳужум натижасида саккиз киши жароҳатланган, беш нафарининг аҳволи оғир.

Solinger Tageblatt газетасига кўра, ҳужум Солинген шаҳрининг 650 йиллигига бағишланган фестивалда содир бўлган, "Турлилик фестивали" деб номланган байрам 25 август, якшанба кунига қадар давом этиши кутилган эди. 

Мавзуга алоқадор