Яманнинг Эрон томонидан қўллаб-қувватланган «Ансоруллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) Қизил денгизда Юнонистоннинг MV Sounion нефть ташувчи кемасига уюштирилган ҳужуми тасвирларини эълон қилди.

Жумладан, ижтимоий тармоқларда Юнонистон кемасига қилинган ҳужум ва урилгандан кейин унинг алангаланиши акс этган видео тарқалди.

Ҳусийлар ушбу ҳужум "Исроил портларига кириш тақиқини бузганлиги" муносабати билан амалга оширилганини маълум қилди.

Ўз навбатида, Британиянинг Санадаги элчиси Абда Шариф ҳужумга учраган кема экипажи қутқарилгани, катта зарар кўрган кема Қизил денгизда қолиб кетганини маълум қилди.

The Telegraph нашрининг ёзишича, АҚШ бошчилигидаги коалициянинг 2023 йил декабрь ойида Қизил денгиз жанубидаги тижорий кемаларга ҳусийларнинг ҳужумларига жавобан бошланган “Фаровонлик қўриқчиси” операцияси иш бермади.

Қайд этилишича, операциядан мақсад ҳусийларни кейинги ҳужумлардан қайтарадиган ягона халқаро жабҳани таъминлаш эди. Бундан ташқари, хавф ва суғурта харажатлари билан боғлиқ хавотирлар туфайли Умид бурни атрофидаги узоқ йўлни босиб ўтишни бошлаган юк ташиш компанияларини ишонтириш учун мўлжалланган эди.

Мавзуга алоқадор