Лукашенконинг гаплари туфайли Беларус элчиси Қозоғистон ТИВга чақирилди
Беларус президенти Александр Лукашенконинг “Россия” телеканалига берган интервьюсида Қозоғистон ҳақидаги гаплари туфайли Беларуснинг Остонадаги элчиси Павел Утюпин Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.
“Қозоғистон
БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёрларига мувофиқ мувозанатли ва
тинчликсевар ташқи сиёсат олиб боради, мамлакатимиз давлатлар ўртасидаги барча
келишмовчиликлар сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этилиши лозимлигига
қатъий ишонади”, — деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари
Мурат Нуртлеу.
Остона жорий геосиёсий шароитда Қозоғистон ҳукумати
томонидан олиб борилаётган ташқи сиёсат курси ўз самарасини исботлаганини
таъкидлади.
Александр Лукашенко бир қатор собиқ иттифоқ республикалари, хусусан, Қозоғистоннинг
ташқи сиёсатини танқид қилганди.
“Биз
айрим собиқ иттифоқ давлатлари каби айёрлик қилишни бошлаганимиз йўқ. Россиядан
нимадир олишни хоҳлашади, ўрнига эса ҳеч нарса бермасликни. . <...>
Бунақаси кетмайди. Келинг, бирга бўламиз! Яна ўша Россияга келиб, кўмак ва
ёрдам сўрайдиган вақт яқин”, - деди сиёсатчи.
Лукашенко
“Қозоғистонда нимадир бўлганида”, Остона Хитой, Ҳиндистон ёки Покистонга эмас,
Москва ва Минскка мурожаат қилганини таъкидлади.
“Мана,
"Путин, Лукашенко, ёрдам
беринг!" Ва биз
у ерга ярим кунни ичида [КХШТ тинчликпарвар кучларини] ташладик – самолётларимиз Қозоғистонга қўнди. Босиб қўйишди”, - дея
таъкидлади у.
Лукашенко ўз нутқида Ўзбекистонни ҳам тилга олди:
“Қозоғистон ва Ўзбекистон ўз моллари билан Америкада ёки Европада кутяптими?”