Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 322 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис ва Дайр ал-Балаҳга ҳужум қилишди. Кун давомида 47 киши, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 40265 киши шаҳид бўлди.

▪️Шин Бет раҳбари Нетаняху ва Галантни Ғарбий Соҳилда яҳудий терроризми тарқалиши ҳақида огоҳлантирди.

▪️ Save the Children: Британия ҳукуматини Исроилга барча қурол савдосини дарҳол тўхтатишга чақирамиз.

▪️ЮНРВА раҳбари: Ғазодаги вазият ҳалокатли даражада ва у ерда хавфсиз жойнинг ўзи йўқ.

▪️Россиянинг БМТдаги вакили Дмитрий Полянский: Ғазода давом этаётган қон тўкиши аллақачон 40 мингдан ортиқ бегуноҳ тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлди. Ғазода содир бўлаётган воқеалар тўлиқ қонунсизликдир.

▪️Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари С.В. Вершинин БМТнинг Ғазо секторидаги гуманитар масалалар ва қайта қуриш бўйича координатори билан телефон орқали мулоқот қилди. Фаластинликларга, жумладан, махсус механизм яратиш ва ишга тушириш орқали шошилинч ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинди.

▪️БМТ махсус маърузачиси Франческа Албанесе: Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар ниқоби остида доимий ишғол қилиш учун шароит яратиб, кўпроқ ерларни эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда.

Мавзуга алоқадор