Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 323 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Нусейрат лагери, Хон Юнис, Рафаҳ ва Байт Лаҳияга ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 40265 киши шаҳид бўлди.

▪️Фашистлар босқинчилар буйруғи билан Ғазонинг бошқа ҳудудларига йўл олган кўчирилган одамларга қарата ўт очди. Биргина август ойида 12 та оммавий кўчиш содир бўлди.

▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазодан Сдеротга иккита ракета учирди, Зиким базасига ҳужум қилди ва Тел ал-Ҳава ҳудудидаги босқинчиларга қарата ўқ узди.

▪️Ҳизбуллоҳ бир ой ичида энг кўп зарба берди. Кирят Шмона ва Ҳайфадаги ҳарбий нишонларга 180 та ракета учирилди.

▪️Ҳусийлар Қизил денгизда Юнонистоннинг MV Sounion нефть ташувчи кемасига ҳужум уюштирди. Ҳужум натижасида кемада кучли портлаш содир бўлди. Британия кема экипажи қутқарилгани, бироқ унинг ўзи жиддий шикастланиб, денгизда қолиб кетганини маълум қилди.

▪️Исроилнинг Ливан жанубидаги зарбалари натижасида 8 киши ҳалок бўлди, улардан бири бола.

▪️CNN: Исроил армияси Ғазода ўт очишни тўхтатмоқчи.

▪️Босқинчилар яҳудий аскарларининг Ғазо шимолидаги Бани Солиҳ масжидига бостириб кириб, Қуръони Карим китобларини ёқиб, йиртиб ташлашлари акс этган кадрларни эълон қилди.

▪️БМТ махсус маърузачиси Франческа Албанесе: Босқинчиларнинг диний жойларга ҳужуми нафрат ва ғаразни акс эттиради. Бу қирғин уруши.

Мавзуга алоқадор