Афғонистон Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги ўтган йилдаги фаолияти, жумладан, аёллар савдоси ва мусиқага қарши кураш натижалари ҳақида ҳисоботт берди.

Вазирлик маълумотларига кўра, қизлар бошқа оилаларга низоларни ҳал қилиш учун турмушга берилаётган 300 дан ортиқ мажбурий никоҳ ҳолатларининг олди олинган. Бундан ташқари, аёллар савдоси билан боғлиқ 205 та жиноятга барҳам берилган.

Вазирлик Афғонистонда тақиқланган амалиётларга қарши кураш ҳақида ҳам маълумот берди. Хусусан, ўтган йил давомида:

21 мингдан ортиқ мусиқа асбоблари йўқ қилинди;

25 вино заводи ёпилди;

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этилган материалларнинг 90 фоизи цензурадан ўтказилди;

тумор ясаш ва жодугарлик билан шуғулланган мингга яқин одам ҳибсга олиниб, судга тортилди.

Мавзуга алоқадор