-
Афсуски шу давр мобайнида Алоқа гуруҳи ўз ҳукуматларининг урушни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини амалга ошириш бўйича бирон-бир жиддий чора кўрмади. Исроил Ғазодаги болалар, аёллар ва кексаларни қирғин қилишда давом этар экан, давлат раҳбарлари расмий суратга тушиш, қизғин учрашувлар ва қуруқ гапдан нарига ўтишмади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 377 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Эрон армияси Эрон-Покистон чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган афғонистонлик муҳожирларга қарата ўқ узгани, энг камида 250 киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда. Афғонистон муваққат ҳукумати ҳолат юзасидан тергов бошлади.
-
Россия фуқаролигини олиш учун Украинадаги урушда қатнашган ва яраланиб, Ўзбекистонга қайтган самарқандлик 56 ёшли эркак уч йилга қамалди. Унинг телефонидан РФ ҳарбий гувоҳномаси, жароҳатлангани ҳақидаги маълумотнома ва Россия паспорти расмлари чиққан.
-
16 октябрь куни Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди.
-
Ҳиндистоннинг Карнатака штати суди масжид ичида ҳиндуизм динининг “Жай Шри Рам” шиорини ҳайқириб айтган икки радикал ҳиндуга нисбатан очилган жиноят ишини бекор қилди. Суд бундай хатти-ҳаракат амалдаги қонунчиликка зид эмаслигини ва масжидга ибодат қилиш учун келган диндорларнинг ҳис-туйғуларини ранжитмаслигини "аниқлади".
-
Ўтган йилнинг охирларида МcDonald’s, Starbucks каби сионистларни қўллаб-қувватловчи компанияларга нисбатан кенг миқёсли бойкот эълон қилинган бўлса, 2024 йилнинг баҳорига келиб, бунинг натижалари – компания эгаларининг катта йўқотишлари бўй кўрсатди. Қолаверса, машҳур университетлар бўйлаб урушга қарши талабалар ҳаракатининг кучайиши сабабли академик бойкот ҳам юзага келди.
-
28 сентябрь куни Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати етакчиси Саййид Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилгани эълон қилинди. Мазкур хабар остига ўз изоҳини қолдирган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири эса “Бугунги кунда мазҳаблар эриб улгурди. Биз учун фақатгина икки йўл қолди: ё қаршилик аъзоси бўламиз ёки сионист, вассалом!” деб ёзди мисрлик ёзувчи ва журналист Фаҳми Ҳувайди мақоласидан.
-
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ғарб давлатлари Бишкекка ким билан ҳамкорликни ривожлантириши кераклиги ҳақида буйруқ бермаслиги кераклигини таъкидлади. “НАТО ёки Европа Иттифоқига аъзо бўлган Европа давлатлари бор, улар ҳам Россия билан ҳамкорлик қилади. Лекин улар бизга Россия ёки МДҲ билан ҳамкорлик қилмасликни айтмаслиги, кўрсатмаслиги ёки сўрамаслиги керак”, — деди у.
-
Жорий йилнинг март ойидан бери Яманда авж олган вабо эпидемиясидан 720 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Мамлакат бўйлаб 203 мингдан ортиқ касаллик ҳолати қайд этилган. ЖССТ маълумотларига кўра, Ямандаги соғлиқни сақлаш муассасаларининг атиги 51 фоизи тўлиқ ишламоқда, 36 фоизи эса чекланган хизматларни тақдим этяпти.