Ҳиндистоннинг Карнатака штати суди масжид ичида ҳиндуизм динининг “Жай Шри Рам” шиорини ҳайқириб айтган икки радикал ҳиндуга нисбатан очилган жиноят ишини бекор қилди, деб ёзади Islam News NDTV телеканалига таяниб. 

Айбланувчининг апелляция аризасини кўриб чиққан судя М.Нагапрасана раислигидаги судялар ҳайъати ўз қарорида “Жай Шри Рам” (бутпарастларнинг илоҳини улуғлаш) ибораси ҳатто масжидда айтилган тақдирда ҳам, ҳеч кимнинг диний туйғуларига зарар етказилганини кўрмаганлигини таъкидланади. 

Айбланувчилар Ҳиндистон Жиноят кодексининг ноқонуний бостириб кириш, таҳдид ва диний туйғуларни ҳақорат қилиш билан боғлиқ моддалари бўйича айбланган эди. Полиция маҳкама жараёнида айбланувчилар кечқурун масжидга бостириб киришганини, ўзларини жанговар тутганлари ва ҳинд диний шиорин қичқириб айтганларини тасдиқлаган. 

Бироқ Карнатака суди ўз ҳукмида бундай хатти-ҳаракат амалдаги қонунчиликка зид эмаслигини ва масжидга ибодат қилиш учун келган диндорларнинг ҳис-туйғуларини ранжитмаслигини "аниқлади".

Мавзуга алоқадор