16.10.2024 15:36

Жапаров: Ғарбнинг Қирғизистондан Россия билан алоқаларни узишни талаб қилишга ҳаққи йўқ

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ғарб давлатлари Бишкекка ким билан ҳамкорликни ривожлантириши кераклиги ҳақида буйруқ бермаслиги кераклигини таъкидлади.

«Бу, албатта, нотўғри, чунки мен Европа бўйлаб саёҳат қилганимда улар бир нарсани айтадилар, лекин бошқасини қилишади. Ўзлари ҳам. НАТО ёки Европа Иттифоқига аъзо бўлган Европа давлатлари бор, улар ҳам Россия билан ҳамкорлик қилади. Лекин улар бизга Россия ёки МДҲ билан ҳамкорлик қилмасликни айтмаслиги, кўрсатмаслиги ёки сўрамаслиги керак», — деди у россиялик журналистлар учун шарҳида.

Жапаров 8 октябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Аввалроқ, 12 сентябрь куни бўлиб ўтган олтинчи Қирғизистон-Россия иқтисодий форумида Қирғизистон ҳукумати раҳбари Акилбек Жапаров республика Россия билан товар айирбошлаш ҳажмини йилига 3 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача оширишни режалаштираётганини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, Россия Қирғизистоннинг стратегик ҳамкори бўлиб қолмоқда, бу мамлакат билан «маданий ва тарихий алоқалар, шунингдек, иқтисодий манфаатлар» боғланган.

Жорий йил февралида Садир Жапаров АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенга республика сиёсатига аралашмасликни сўраб мактуб йўллаганди.

«Менинг ягона илтимосим – мамлакатимизнинг ички ишларига аралашмаслик», — дейилади Қирғизистон президенти мактубида.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.