17.10.2024 11:27

Эрон армияси чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган афғон муҳожирларини ўққа тутди – камида 250 қурбон борлиги айтилмоқда

Афғонистон муваққат ҳукумати ОАВдаги хабарлар ва эронлик дипломат баёноти ортидан Эрон-Покистон чегарасида 250 нафар афғон муҳожирининг ўлдирилиши эҳтимоли бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда Ислом амирлиги расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид маълум қилди, дея хабар беради “РИА Новости”.

Мужоҳиднинг таъкидлашича, ҳозирча аниқ маълумот йўқ, Ислом Амирлигининг турли муассасалари текширув ўтказмоқда.

Минтақавий нашрлар Эроннинг Haalvsh инсон ҳуқуқлари ташкилотига таяниб, эронлик чегарачилар Покистондан Эронга киришга уринган афғон муҳожирларига қарата ўт очганини даъво қилмоқда. Ҳодиса 13 октябрь куни кечқурун Шаҳристон Серавон чегара пункти яқинида содир бўлган. Haalvsh маълумотларига кўра, 250 га яқин одам ҳалок бўлган.

Эроннинг Афғонистондаги элчиси ва махсус вакили Ҳасан Каземи Қуми бу даъволарни рад этди. Унинг сўзларига кўра, ишончли манбалардан олинган текширувларга кўра, Сераван чегарасида ўнлаб муҳожирлар ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.