Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасида ташкил этилган сайлов участкаси.

16 октябрь куни Ўзбекистон ва хориждаги сайлов участкаларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига депутатлар сайлови бўйича муддатидан олдин овоз бериш бошланди. Ушбу жараён 23 октябргача давом этади. Сайловлар 27 октябрь кунига белгиланган.

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмаган сайловчилар муддатидан олдин овоз беришлари мумкин. Сайлов участкасига келган сайловчи аризада сайлов куни келмаганининг сабабини (таътил, хизмат сафари, чет элга чиқиш ва ҳ.к.) кўрсатиши шарт.

Ўзбекистонда муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача ва дам олиш кунлари соат 11:00 дан 17:00 гача, хориждаги сайлов участкаларида эса маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 гача давом этади.

Мавзуга алоқадор