БМТ: Яманда март ойидан бери вабодан камида 720 киши ҳалок бўлди
БМТ бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Жойс Мсуя Яманда вабо эпидемияси тарқалишда давом этаётгани, шу йилнинг март ойидан буён мамлакатда 203 мингдан ортиқ касаллик ҳолати қайд этилганини таъкидлади.
Худди шу
даврда эпидемия камида 720 кишининг ҳаётига зомин бўлди, уларнинг 53 фоизи
аёллар ва қизлар эди, деди Мсуи.
Яман
қарийб 10 йил давом этган фуқаролар уруши туфайли дунёдаги энг ёмон
инсонпарварлик ва соғлиқни сақлаш инқирозига дучор бўлишда давом этмоқда.
Уруш
туфайли мамлакатда кўплаб юқумли касалликлар кенг тарқалган бўлиб, айниқса 2024
йил бошидан буён вабо касаллиги сезиларли даражада ошган.
Жаҳон
соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, Ямандаги соғлиқни сақлаш
муассасаларининг атиги 51 фоизи тўлиқ ишламоқда, 36 фоизи эса чекланган
хизматларни тақдим этяпти.
Маълумот
учун, вабо эпидемияси ички урушлар гирдобида қолган Судан ва Нигерия каби
қашшоқ давлатларда ҳам кенг тарқалмоқда, қурбонлар сони кундан-кунга ошмоқда.