-
Carrefour дўконлар тармоғи душанба кунидан бошлаб Иорданиядаги барча филиалларини ёпишини эълон қилди. Мазкур қарор компаниянинг Исроил ишғолини қўллаб-қувватлагани ортидан юзага келган бойкот кампаниялари билан боғлиқ. Бойкот ҳаракати мазкур қарорни "Иордания халқининг ғалабаси" деб атади.
-
Хитойнинг CNOS компанияси Ўзбекистонда кичик модулли реакторларини қуриши мумкин. Шунингдек, уран рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ҳамда кейинчалик АЭСларда ёқилғидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик режалаштирилмоқда.
-
6 ноябрь куни Бишкекда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг 11-саммити бўлиб ўтади. Қирғизистон президенти Садир Жапаров мезбонлик қиладиган саммитда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон президентлари иштирок этади.
-
Қирғизистон Хитойдан келаётган сайёҳлар учун визасиз режим жорий қилди. Эндиликда Хитойдан Қирғизистонга келган 5 дан 25 кишигача бўлган гуруҳлар мамлакатда 21 кун давомида визасиз қолиши мумкин бўлади. Қирғизистон ҳукумати ушбу қарорни туризмни ривожлантириш нияти билан изоҳлади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 395 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россия Ички ишлар вазири расмий вакили Ирина Волк Украинадаги урушда қатнашиб, Россия фуқаролигини олган хорижликлар сонини маълум қилди.
-
Индонезиянинг Флорес оролида вулқон отилиши натижасида 8 киши, жумладан, бир роҳиба ҳалок бўлди, бир киши бедарак йўқолган. Мамлакатда айни вақтда 130 та фаол вулқон мавжуд.
-
Фаластин ерларини босиб олган исроилликлар, ўтган ой ишғол остидаги Шарқий Қуддусдаги Масжидул Ақсога полиция ҳимоясида 23 марта босқин уюштирди. Шунингдек, Ғарбий Соҳилдаги Хеброн шаҳрида жойлашган Иброҳим масжидига ҳам бир неча бор босқинлар уюштирилди, Юсуф алайҳиссалом қабри бошида кўнгилхушликлар қилинди.
-
Ушбу авлод вакиллари чексиз ахборот асрида ўзларини ёлғиз ҳис қилишмоқда ва табиийки, улар тушкунликка тушиб қоляпти. Сўнгги йилларда дунёдаги қатор ривожланган мамлакатлар ёшлари орасида ўз жонига қасд қилиш тенденциясининг юқорилиги бунга мисол бўла олади. Шунинг учун Ислом диёрларида мусулмон ёшлар қалбига Ислом орқали йўл топиш фойдали бўлади: бу уларнинг ташвишларини енгиллаштиришга ва руҳий азобларини камайтиришга ёрдам беради. Шу ўринда Қуръон ўқиш, зикр мажлислари ҳам инсонни тушкунликдан халос этиши кузатилган – Нажван Аҳмад, “Al Jazeera” журналисти.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 394 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.