Carrefour бойкот сабабли Иорданиядаги барча дўконларини ёпишга мажбур бўлди
Carrefour чакана савдо тармоғи душанба кунидан бошлаб Иорданиядаги барча филиалларини ёпишини эълон қилди. Қарор компаниянинг Исроил ишғолини қўллаб-қувватлашига жавобан пайдо бўлган бойкот кампаниялари кучайиб бораётган бир пайтда қабул қилинди.
Carrefour
Jordan ўзининг Facebook саҳифасидаги расмий баёнотида қиролликдаги барча амалиётларини
тўхтатишини тасдиқлади ва мижозларга кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик
билдириб, ушбу қарор туфайли юзага келган ҳар қандай ноқулайликдан афсусдалигини
маълум қилди.
Ёпиш
тўғрисидаги қарор БААнинг Majid Al Futtaim гуруҳига тегишли бўлган Carrefour Jordan компаниясининг бир йилдан
ортиқ давом этаётган бойкотни четлаб ўтиш учун бренд номини ўзгартиришга бўлган
муваффақиятсиз уринишларидан кейин қабул қилинди.
Бойкотнинг
кучайиши Carrefour’нинг Иорданиядаги бир нечта филиалларини босқичма-босқич ёпишига
олиб келди.
Бойкот
ҳаракати мазкур қарорни "Иордания халқининг ғалабаси" деб атади.
Мазкур ҳаракат Carrefour билан алоқаларни узиш, бренддан воз кечишни талаб
қилган ва ўз маҳсулотларини маҳаллий дўконларда сотишни тақиқлашга чақирган.
Иордания университети қошидаги Стратегик тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган сўров иштирокчиларнинг 90 фоиздан ортиғи бойкотни қўллаб-қувватлаган. Бу, Исроилни бевосита ва билвосита қўллаб-қувватлаётган мамлакат ҳукуматидан фарқли равишда, иорданияликлар ўртасидаги кампания мақсадлари учун кенг бирдамликдан далолат беради.
Маълумот учун, Carrefour Исроилнинг Ғазо бомбардимонларида иштирок этаётган аскарларига
озиқ-овқат жамланмаларини тақдим этгани, Ғарбий Соҳилдаги фаластинликлардан
тортиб олинган ерларда дўконларини очгани, шунингдек, фаластинликларнинг
ҳуқуқларини поймол қилишда айбланаётган Electra Consumer Products ва унинг шўъба корхонаси бўлган
Yenot Bitan каби
компаниялар билан ҳамкорлиги учун бутун дунёда, шу жумладан, Франциянинг ўзида
ҳам бойкот қилинмоқда.