Украинадаги урушда қатнашиб, РФ фуқаролигини олган хорижликлар сони маълум қилинди
Россия Ички ишлар вазирлиги Украинадаги урушда қатнашиб, Россия фуқаролигини олган хорижликлар сонини маълум қилди, деб ёзади Lenta.ru.
Россия
Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили Ирина Волкнинг сўзларига кўра, шу вақт
ичида Украинадаги урушнинг 3344 нафар хорижий иштирокчилари РФ фуқаролигини
олган.
Аввалроқ,
октябрь охирида Россия ички ишлар вазири Владимир Колоколцев 2024 йил бошидан
буён 1,2 минг киши Россия фуқаролигидан маҳрум этилганини маълум қилган эди.
Уларнинг аксарият Украинадаги урушда қатнашишдан бош тортган янги фуқаролардир.
Июнь ойи
охирларида эса Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин Россия
фуқаролигини олган қарийб 10 минг муҳожир махсус ҳарбий операция (Россия
ҳукумати Украинада олиб бораётган урушини шундай атайди – Azon Global) иштирокчиси
бўлганини маълум қилган.
Январь
ойида Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушда қатнашган чет
элликлар учун Россия паспортини олиш тартибини соддалаштириш тўғрисидаги
фармонни имзолаган эди.