04.11.2024 11:11
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди
Индонезия табиий офатларни бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг чекка оролларидан бири Флоресда жойлашган Левотоби Лаки Лаки тоғида вулқон отилган.
Портлашдан сўнг лава оқими етиб борган яқин атрофдаги қишлоқда бир қанча уйлар, жумладан, насроний ибодатхонаси ёниб кетди.
Расмийларнинг хабар беришича, 8 киши, жумладан роҳиба ҳалок бўлган, бир киши бедарак йўқолган.
Ўтган ҳафтадан бери минтақада бир қатор портлашлар содир бўлди, ҳукумат Левотоби Лаки Лаки тоғи учун огоҳлантириш мақомини энг юқори даражага кўтарди.
Вулқон ўтган ҳафтадан бери ҳар куни икки минг метргача баландликка қуюк жигарранг кул сочмоқда.
Индонезияда 130 та фаол вулқон мавжуд бўлиб, у "Тинч океанининг олов ҳалқаси" зилзила ва вулқон зонасида жойлашган.