04.11.2024 13:54

Бомбаланаётган Ғазо: 395-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 395 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Хон Юнис, Байт Лаҳия, Жабалия ва Нусайрат лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 41341 киши шаҳид бўлди.

▪️Фашистлар Камол Адван касалхонасининг болалар бўлимига ҳужум қилди, 6 киши яраланди. Сув идиши ҳам портлатилган.

▪️Ғазо фуқаролик мудофааси: анклав шимолида ишимиз мажбуран тўхтатилганига 13-кун бўлди. Жамоанинг 7 аъзоси босқинчилар томонидан қўлга олинган. Ғазо шимолида минглаб одамлар ёрдамсиз қолган.

▪️ Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши 28 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Ҳайфадаги ҳаво кучларининг техник базаси биринчи марта ҳужумга учради. Мерон базасидаги разведка бўлинмаси, Яара казармаси, Сафад, Тел-Авив ҳамда Шаал ва Хазор аҳоли пунктларига ҳам ҳужум қилинди.

▪️Босқинчилар Ливаннинг Саида, Тир ва Бекаа водийси шаҳарларига ҳужум қилди. Тажовуз бошланганидан буён 2897 киши ҳалок бўлди, 13402 киши яраланди.

▪️Босқинчи матбуоти: олинган намуналар ҲАМАС раҳбари Яҳё Синвар ва унинг одамлари ўлимидан олдин уч кун давомида ҳеч нарса емаганини кўрсатди.

▪️Ҳусийлар: Операцияларимиз Исроил юк ташиш компанияларини ўз активларини сотишга ундади.

▪️Туркия БМТга 52 давлат ва икки ташкилоти – Араб лигаси ҳамда Ислом ҳамкорлик ташкилоти имзолаган Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақирувчи хатни топширди. Хатни, жумладан, Россия, Саудия Арабистони, Бразилия, Қозоғистон, Қирғизистон, Жазоир, Хитой ва Эрон имзолаган. Улар орасида Ўзбекистон йўқ.

▪️Daily Islamist: Ғазодаги босқинчилик ҳаракатини якунлаб қайтган исроиллик ҳарбий ўз уйида жонига қасд қилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.