-
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳудудларда Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди. Унга кўра, жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
-
Таълим департаменти томонидан олиб борилган тадқиқотларда Ислом Венадаги бошланғич мактаблар ўқувчилари ўртасидаги энг оммабоп дин экани маълум бўлди. Маълумотларга кўра, давлат бошланғич мактабларидаги ўқувчиларнинг 35 фоизи ўзини мусулмон, 21 фоизи католик ва 13 фоизи православ деб ҳисоблайди, 26 фоизи эса ҳеч қандай динга эътиқод қилмайди.
-
АҚШда саккиз нафар тожикистонлик ИШИДга алоқадорликда гумонланиб ҳибсга олинди. Қайд этилишича, тожикистонликлар бир мунча вақт давомида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) кузатувида бўлган ва сўнгра ҳибсга олинган.
-
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Хитойга юқори даражадаги ташрифи чоғида уйғурларнинг ҳуқуқлари топталаётгани ҳақида ҳеч нарса демади. Фақатгина имо-ишоралар тилида муносабат билдирди, жумладан, Шарқий Туркистон байроғи рангидаги бўйинбоғ тақиб, "Қошғар ва Урумчи шаҳарларини Хитой ва турк дунёсини боғловчи кўприк", деб атади.
-
1950 йилдан бери дунё бўйлаб туғилишнинг ўртача коэффициенти ҳар бир аёлга қарийб 5 боладан 2,3 тагача қисқарди. Инсоният барқарор аҳолини таъминлаш учун зарур бўлган 2,1 чегарасига яқинлашмоқда, ушбу кўрсаткичдан камайган тақдирди, инсоният вақт ўтиши билан камайишни бошлайди.
-
Украинада уруш бошланган 2022 йилнинг февралидан 2024 йилнинг майигача мамлакатда 2652 дан ортиқ хорижий ширкатлар очилди. Ушбу компанияларнинг 274 таси ёки умумий кўрсаткичнинг 10,1 фоизини ташкил этган ўзбекистонлик инвесторлар турклардан кейинги иккинчи ўринни эгаллади.
-
Моди 2014 йилдан бери ҳокимиятда. Бироқ, танқидчилар унинг ўн йиллик ҳукмронлигини Ҳиндистонни нолиберал демократияга ва авторитаризмга айлантириб, ҳиндларни юқори инфляция ва қашшоқликка олиб келганини урғулашади.
-
БМТ Миграция агентлиги Суданда бир йилдан ошиқроқ вақтдан бери давом этиб келаётган ҳарбий можаролар туфайли ички кўчирилганлар сони тез орада 10 миллиондан ошиши мумкинлигини маълум қилди. БМТ тузилмаси, шунингдек, Суданда "очарчилик хавфи" борлигидан огоҳлантирди.
-
Покистон шимолидаги Абботобод шаҳрида “Лорензо” номли бир жинсли муносабат тарафдорлари клубини очиш аризаси аҳоли ва сиёсатчилар норозилидан сўнг рад этилди, мурожаатчи эса Пешовардаги руҳий касалликлар шифохонасига мажбурий даволанишга юборилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 249 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.