-
Исроилнинг асосий кўмир етказиб берувчиси ҳисобланган Колумбия яҳудий давлатига қарши савдо бойкотига қўшилишга қарор қилди. Колумбиянинг ушбу қарори Исроилга электр энергияси нархининг кўтарилишига сабабчи бўлиши мумкин. Айни вақтда, Россия, Исроилни Халқаро судга берган Жанубий Африка Республикаси ва Қозоғистон Колумбия кўмири ўрнини қоплашга розилик билдирган.
-
Ҳиндистонда 19 апрелдан 1 июнгача давом этган парламент сайловларида мамлакатдаги 183 миллион мусулмон аҳолидан 24 нафар депутат сайланди. Улар сони аввалги сайловларга қараганда 2 нафарга камайган.
-
БМТ Хавфсизлик Кенгаши АҚШ президенти Жо Байденнинг Ғазода ўт очишни бутунлай тўхтатиш бўйича уч босқичли режасига мос резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатда икки давлат қарори, шунингдек, Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилни Фаластин маъмурияти остида бирлаштириш муҳимлиги таъкидланган. Байден режаси Ғазодан Исроил қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш, ҲАМАС гаровга олган асирлар ҳамда Исроил қамоққа олган фаластинликларнинг бир қисмини озод этиш, шунингдек, Ғазони қайта тиклаш жараёнини ўз ичига олади.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг иккинчи қисмида қадимги Миср ёзувлари ва Ҳомон ҳақида суҳбатлашамиз. 2-қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
Россия пойтахти Москвада 21 ёшли ҳомиладор аёл рўмол ўрагани учун 63 ёшли эркак томонидан темир чивиқ билан калтакланди. Аёл зудлик билан касалхонага ётқизилган, ҳомиласининг ҳаёти хавф остида қолмоқда. Эркак эса ушланган.
-
Эронда сайловларни назорат қилувчи Ислом Республикаси Қўриқчилар кенгаши президент Иброҳим Раисийнинг кутилмаган ўлимидан сўнг 28 июнга белгиланган президентлик сайловларида қатнашиш учун рўйхатга олинган 80 нафар номзодан 6 нафарини танлаб олди. Эрон президентлигига 4 нафар аёл ҳам номзод сифатида рўйхатдан ўтган эди, бироқ улар якуний рўйхатдан ўрин олмади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 248 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Қозоғистонда яширин ва ошкора ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича петиция (халқ мурожаати) зарур бўлган 50 минг овозни тўплаб, ҳукумат томонидан расман кўриб чиқишга қабул қилинди. Мурожаат Қозоғистон ота-оналар иттифоқи раҳбари Багила Балтабаева томонидан илгари сурилди.
-
Австралияда исломофобияга асосланган оғзаки ҳақорат, қўрқитиш, таҳдид, зўравонлик ва жисмоний куч ишлатиш кўринишидаги жиноятлар сони 7 октябрдан буён 39 бараварга ошган. Фаластин мустақиллиги тарафдори бўлган номусулмон фуқароларга ҳам таҳдидлар кузатилмоқда.
-
Мисрда “Қуръон радиоси” ишга туширилганига 90 йил тўлди. Мамлакатнинг 90 миллионлик мусулмон аҳолисидан 60 миллиони ушбу радиони ҳар куни тинглаши маълум қилинди.