Таълим департаментининг Венадаги бошланғич мактаблардаги диний эътиқодлар бўйича ўтказган тадқиқотига кўра, Ислом ўқувчилар ўртасидаги энг оммабоп дин деб топилди. Бу ҳақда Austria Today хабар бермоқда.

Давлат бошланғич мактабларидаги ўқувчиларнинг 35 фоизи мусулмонлар, 21 фоизи католиклар, 13 фоизи ўзини православ деб ҳисоблайди, 26 фоизи эса ҳеч қандай динга эътиқод қилмайди.

Расмий маълумотни сешанба куни вице-бургомастер ва шаҳар таълим кенгаши (NEOS)  аъзоси Кристоф Видеркер тақдим этди. У мусулмон ёшларнинг диндорлигини ва уларнинг Европа қадриятларига зидлигини кўриб, биринчи синфдан бошлаб барча ўқувчилар учун «Демократия шароитларида яшаш» дарсларини мажбурий ўтказишга чақирди.

Бундан мақсад демократия, қадриятлар ва ахлоқ, шунингдек, дунёнинг асосий динлари ҳақида билим беришдан иборат экани айтилди.

Мавзуга алоқадор