12.06.2024 14:05

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳудудларда Қурбон ҳайити намози вақтларини эълон қилди.

“Юртимиздаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июнь якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади”, - дейилади хабарда.

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон                           05:00

Наманган                         05:00

Фарғона                            05:00

Тошкент ш.                     05:10

Тошкент в.                       05:15

Сирдарё                            05:15

Жиззах                               05:15

Самарқанд                       05:20

Сурхондарё                     05:20

Қашқадарё                      05:25

Навоий                              05:25

Бухоро                               05:30

Хоразм                               05:45

Қорақалпоғистон Рес. 05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорига кўра, ўзбекистонликлар 2024 йилги Қурбон ҳайити байрамида кетма-кет 4 кун (5 кун ишловчилар учун) дам олади.

Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.