-
Европада бедарак йўқолган муҳожирлар ҳақида маълумот тўпловчи трансчегаравий журналистика лойиҳаси – “Lost in Europe” ҳайратланарли кўрсаткични ошкор қилди. Лойиҳа иштирокчиларининг аниқлашича, 2021-2023 йиллар оралиғида Европага келган 51 433 нафар бола бедарак кетган.
-
Саудия Арабистони Хитой бошчилигида трансчегаравий тўловлар ва валюта операцияларини қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқилган mBridge халқаро рақамли платформасига қўшилди. 8 июнь куни ҳарбий жиҳатдан қўриқлаш эвазига нефть ва бошқа маҳсулотларни фақат долларда сотиш мажбурияти юкланган Саудия ва АҚШ ўртасида тузилган 50 йиллик келишув муддати ниҳоясига етди. Эндиликда Саудия ўз нефтини бошқа валюталарда ҳам сота олади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 251 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Судандаги урушда Эрон ва БАА учувчисиз учоқларидан фойдаланилгани ҳақида баъзи далиллар топилди. Жумладан, Судан армияси Тезкор ҳаракат кучлари жангариларига қарши Эроннинг Mohajer-6 учувчисиз учоғи ва бошқариладиган ўқ-дориларидан фойдалангани айтилмоқда. Судан бошқарув кенгаши ушбу айбловларни рад этди.
-
Боливия Россияга кофе доналари, консерваланган ананас, банан, шоколад ва бошқа маҳсулотлар қаторида лама гўштини ҳам экспорт қилишга тайёрлигини билдирди. Москва муфтийси Ильдар Алаутдинов "агар ҳайвонни сўйиш Ислом ёки бошқа Иброҳим динлари қонунларига мувофиқ амалга оширилса, мусулмонларга лама гўштини истеъмол қилишга рухсат берилиши"ни маълум қилди.
-
Байден маъмурияти денгиз маҳсулотлари, алюминий ва пойабзал ишлаб чиқарувчи учта Хитой компанияси билан савдо қилишни тақиқлади. АҚШ Молия вазирлиги ушбу фирмаларни Шинжон-Уйғур автоном районида яшовчи туркий аҳолини мажбуран ишлатаётганликда айблаган.
-
Apple Исроил ҳарбийларини ходимларининг хайрия ташкилотларига ажратаётган эҳсонлари кўринишида молиялаштирмоқда. Молиялаштирилаётган ташкилотлар қаторига исроиллик аскарларни қўллаб-қувватловчи «Цахал дўстлари» ва Ғарбий Соҳилда ноқонуний яҳудий аҳоли пунктларини барпо этишга ҳисса қўшаётган HaYovel, One Israel Fund, Яҳудий миллий жамғармаси ва Israel Gives каби гуруҳлар киради.
-
Қозоғистон Олий суди “Жибек Жоли” хайрия ташкилотига қарашли 26 та пансионатни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. Ушбу пансионатларда ноқонуний тарзда диний фанлар ўқитилган ҳамда хайрия ташкилотининг турк сўфий жамоати – "Сулаймонжи" билан алоқаси борлиги айтилмоқда.
-
Қурбон ҳайити муносабати билан 16 июнь куни Тошкентдаги метро ва автобуслар соат 03:00 дан иш бошлайди ва соат 10:00 гача йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.
-
16 июнь куни Тошкентдаги 121 та масжидда Қурбон ҳайити намози ўқилади. Соат 00:00 дан 7:00 гача айрим кўча ва йўлларда автотранспорт воситаларининг ҳаракати тўлиқ чекланади.