Ер аҳолисининг ўсиши тўхтайдими?
Бутун дунёда бир аёлга тўғри келадиган ўртача болалар сонини англатувчи умумий туғилиш коэффициенти (ТФР) тез суръатларда пасайиб бормоқда, дея хабар бермоқда Our World in Data.
1950 йилдан бери дунё бўйлаб туғилишнинг ўртача коэффициенти ҳар бир аёлга қарийб 5 боладан 2,3 тагача
қисқарди. Инсоният барқарор аҳолини таъминлаш учун зарур бўлган 2,1 чегарасига
яқинлашмоқда, ушбу
кўрсаткичдан камайган тақдирди, инсоният вақт ўтиши билан камайишни
бошлайди.
Миграция тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, аср охирига
келиб кўплаб мамлакатлар аҳолисининг қисқариши кутилмоқда. Шундай қилиб, Our
World in Data томонидан тақдим
этилган прогнозга кўра, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Польша, Украина, Сербия, Албания ва бошқа
кўплаб мамлакатлар аҳолиси қарийб
2 бараварга озаяди.
Россия ва Бразилия аҳолиси 30 миллиондан ортиқ кишига, Германияда 14 миллион
кишига камаяди. Испания, Италия, Греция ва Португалия аҳолиси деярли бир ярим
баравар қисқаради.
Ушбу маълумотлар Шарқий Осиёнинг Япония, Жанубий Корея ва
Хитой каби бир қатор давлатлари аллақачон дуч келаётган демографик вақтли
бомбани таърифлайди: БМТ маълумотларига кўра,
Хитой аҳолиси 2022 йил июль ойида 1,425 миллиардга етган ва кейин қисқаришни бошланган; БМТ XXI аср
охирига келиб Хитой аҳолиси ҳозирги даражасининг қарийб ярмигача қисқаришини
башорат қилмоқда.
Жанубий Корея Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар
институти маълумотларига кўра, Шарқий Осиё мамлакати аҳолиси тез қариш
шароитида 2050 йилга бориб ЯИМ 28 фоизга қисқаради.
Кўпгина Ғарб давлатлари
аллақачон аҳолининг
қариши муаммосига дуч келишмоқда, аммо бу ўзгаришларнинг тезлиги ва
таъсири иммиграция туфайли
юмшатилмоқда. Хусусан, 2100 йилга келиб, глобал
тенденцияга қарамай, муҳожирлар туфайли АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Франция
аҳолиси сезиларли даражада камаймаслиги башорат қилинмоқда.