12.06.2024 10:15

Хитойга борган Туркия ТИВ раҳбари уйғурлар масаласига имо-ишора тилида муносабат билдирди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Хитойга юқори даражадаги ташрифи чоғида уйғурларнинг ҳуқуқлари топталаётгани ҳақида лом-мим демади. Бу ҳақда "Union Turan" Telegram-канали хабар берди.

Қайд этилишича, ТИВ раҳбари Пекин билан алоқаларни янада мустаҳкамламоқчи, бироқ уйғурларнинг ҳуқуқлари борасида дилеммага дуч келмоқда.

"Фидан уйғурларнинг ҳуқуқлари ва маданиятини ҳимоя қилиш учун жимгина лоббичилик қилди", – деган икки турк расмийси "Middle East Eye" нашрига берган интервьюсида.

Маълум бўлишича, Фидан Пекинда хитойлик мавқедоши Ван И ва вице-президент Ханг Чжэн билан учрашган.

Ташриф давомида Фидан Шинжон мухториятига ҳам бориб, уйғурлар билан кўришган. Миллий озчилик байроғи рангидаги туркуаз галстук тақиб олган вазир  "Қошғар ва Урумчи шаҳарларини Хитой ва турк дунёсини боғловчи кўприк", деб атаган.

Маълумот учун, 2022 йил учун инсон ҳуқуқлари ҳолати бўйича БМТ ҳисоботида Хитой уйғурларга нисбатан геноцид содир этишда айбланмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.