Украинада уруш бошланган 2022 йилнинг февралидан 2024 йилнинг майигача мамлакатда 2652 дан ортиқ хорижий компаниялар очилди, деб хабар беради “Опендатабот” платформаси.

 Ушбу компанияларнинг 274 таси ёки умумий кўрсаткичнинг 10,1 фоизи билан Ўзбекистон фуқаролари иккинчи ўринни эгаллашди.

Украинадаги хорижлик бизнес эгалари сони бўйича Туркия фуқаролари етакчилик қилмоқда - улар хорижлик мулкдорлар иштирокидаги корхоналар умумий сонининг 13,1 фоизини ташкил қилади. Туркия фуқаролари жами 354 та Украина компаниясини рўйхатдан ўтказган.

Польша фуқаролари 193 та корхона очган ҳолда учинчи ўринни эгаллади, бу хорижий мулкдорлар иштирокидаги компаниялар умумий сонининг 7,1% га тўғри келади.

Улар ортидан:

АҚШ – 6,6%

Қозоғистон – 5,6%

Германия – 4,5%

Озарбайжон – 4,5%.

Мавзуга алоқадор