Британия: Лейбористлар уйғур геноцидини тан олиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди
Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Ламми сайловолди кампаниясидаги ваъдаларига қарамай, Хитойнинг уйғур мусулмон озлигига нисбатан муносабатини геноцид деб эълон қилиш режасидан воз кечди, деб ёзмоқда The Guardian.
2023 йилнинг март ойида Лэмми агар сайловда ғалаба қозонса, Лейбористлар Хитой уйғурларга
қарши «геноцид» уюштираётганини
даъво қилиш учун қонуний йўллардан фойдаланишини айтган, бунинг учун шериклари билан кўп
томонлама ҳамкорлик қилишга ваъда берганди. Аммо
Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда ҳукумат Британиянинг Хитой билан муносабатларини
яхшилашга ҳаракат қилаётгани учун бундай ёндашувдан узоқлашди.
Британия
ҳукуматидаги манбанинг The Guardian нашрига айтишича, “геноцид – ваколатли
халқаро судлар томонидан қабул қилиниши керак бўлган қарор”. 2021 йилда Лейбористлар
партияси вакили бу масалани халқаро судларга топширишнинг ўзи етарли эмаслигини,
чунки бунинг учун Хитой розилиги керак бўлиши айтганди.
Британиянинг янги ҳукумати сайловдаги ваъдаларидан биринчи
марта воз кечаётгани йўқ.
Аввалроқ Британия бош вазири Кей Стармер июнь
ойида партия манифести эълон
қилингани, лейбористлар ўз сайловчиларига "Фаластин давлатчилигини,
бу Фаластин халқининг ажралмас ҳуқуқи"ни тан олишга ваъда берганига
қарамай Фаластин давлатини тан олиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди.
Ўтган ҳафта Европарламент Хитойнинг уйғурларга нисбатан
қийноқларини қоралаб, ҳибсга олинганларни озод қилишга чақирувчи янги резолюция
қабул қилди.