Бомбаланаётган Ғазо: 249-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 249 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️ Босқинчилар
Шайх Радван ҳудуди, Ғазо маркази ва Нусейрат лагерига ҳужум қилди. Кун давомида
босқинчилар 5 марта оммавий
қирғин уюштирди. 40 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 37124 киши
шаҳид бўлди.
▪️ Ғарбий
Соҳилда ишғолчилар Балат, Халил, Рамаллаҳ ва Байтлаҳм лагерларига бостириб кирди.
4 фаластинлик ҳалок бўлди, 1 бола яраланди. Ўнлаб одамлар ҳибсга олинган.
▪️ Рафаҳда
қаршилик ва ишғол ўртасида шиддатли жанглар кетмоқда. Ал-Қассам бригадалари
Рафаҳдаги миналанган уйда Гивати бригадасидан босқинчиларни йўқ қилди.
Босқинчилардан бири Ал-Ақсо масжидини босиб олишга чақирган Кнессет
депутатининг набираси.
▪️ Ҳизбуллоҳ
бешинчи “Ҳермес 900” ишғол дронини уриб
туширди, Рамим казармасига ва Эвен Меначемдаги аскарлар отрядига ҳужум қилди. Юқори
Галилей томон ялпи ўқ узилди.
▪️ Ғазодаги Соғлиқни сақлаш
вазирлиги: Ёқилғи етишмаслиги
туфайли Ғазодаги тиббий муассасаларни таъминловчи ягона кислород станцияси бир
неча соат ичида тўлиқ ёпилиши мумкин.
▪️ Бу кеча
босқинчилар Ливаннинг
Баалбек шаҳрига катта
ҳужумлар уюштирди.
Ал-Ҳермел шаҳри энг кўп зарар кўрди. 5 киши ҳалок бўлди. Ракеталарнинг
аксарияти ҳаво мудофааси томонидан уриб туширилган.
▪️БМТ Хавфсизлик Кенгаши Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича
АҚШ таклиф қилган тинчлик
келишувига мос резолюцияни қабул қилди. Россия овоз беришда бетараф
қолди. ҲАМАС ва
Исломий жиҳод резолюцияни олқишлашларини билдирди.
▪️Босқинчи Кнессет ҳареди яҳудийларини ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги қонунни
қабул қилди. Аввалроқ ушбу
гуруҳ агар қонун қабул қилинса, босиб олинган ҳудудларни тарк этишларини
билдирган эди.