-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 256 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲАМАС қаршилик ҳаракатининг сионистларга ҳужумидан сўнг тузилган ҳарбий вазирлар маҳкамасини тарқатиб юборди. Тегишли қарор Исроил собиқ мудофаа вазири Бенни Ганц ҳарбий вазирлар маҳкамасидан истеъфога чиқишини эълон қилганидан кейин қабул қилинган. Унинг ортидан Исроил мудофаа кучлари бош штаби собиқ бошлиғи Гади Айзенкот ҳам ҳарбийлар кабинетини тарк этган.
-
Германия ҳукумати қочқин мақомини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган афғонларни Толибон билан тўғридан тўғри келишувларсиз ортга қайтармоқчи. "Spiegel" журналининг ёзишича, афғонлар Тошкентдан Kam Air хусусий авиакомпанияси орқали Кобулга етказилиши мумкин. Маълумот учун, Германияда бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлмаган муҳожирларни чиқариб юбориш масаласи афғон фуқароси Мангеймда Исломни танқид қилувчи ташкилот митингига ҳужум қилганидан кейин яна кун тартибига қайтган эди.
-
Жанубий Хитой денгизидаги баҳсли ҳудудда Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди. Айни пайтда Пекин филиппинликларни айбламоқда. Унга кўра, Хитой томонининг такрорий огоҳлантиришларига қарамай ўрнатилган тартибни бузган Филиппин кемасининг хавфли яқинлашуви тўқнашувларга сабаб бўлган. Маълумот учун, Пекин Томаснинг иккинчи қирғоғини ўзининг сув майдони деб билади. 2016 йилда халқаро трибунал ХХРнинг Жанубий Хитой денгизи бўйича даъволарини бекор қилганди, аммо Пекин бу қарорни тан олмайди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 255 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Туркия бугун Парижда бошланадиган Европанинг энг йирик мудофаа саноати кўргазмаларидан бири – Eurosatory'да биринчи марта ўзининг ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган зирҳли транспорт воситаси – ALPAR'ни намойиш этади. Унинг максимал оғирлиги 15 тонна бўлиб, гибрид электр қуввати туфайли ҳарбий машина шовқинсиз ҳаракатланиш имкониятига эга. Автоном транспорт воситаси душман ёки террорчи позицияларига қарата ўт очиши, душман техникалари ёки объектларини асосий қуроллар ёки бошқариладиган ракеталар ёрдамида йўқ қилиши мумкин.
-
Швейцарияда Украина бўйича тинчлик саммити Бюргеншток декларациясининг имзоланиши билан якунланди. Якуний декларациянинг аниқ мазмуни ошкор этилмаган. Шунга қарамай, Швейцария президенти Виола Амхерд бу ҳақдаги саволга жавоб бериб, "озиқ-овқат хавфсизлиги ҳеч бир ҳолатда қуролга айланмаслиги кераклиги, савдо кемаларига, фуқаролик портларига ва маршрут бўйлаб ҳужумларга йўл қўйиб бўлмаслиги, барча депортация қилинган ва ноқонуний кўчирилган украиналик болалар ҳамда бошқа ноқонуний ҳибсга олинган украиналиклар ватанига қайтарилиши шартлиги"ни айтиб ўтди. Шунингдек, у атом энергияси ва ядро объектлари хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам тўхталган.
-
Колумбия ҳукумати Ғазо секторида Исроил ҳужумларидан жабрланган фаластинлик болаларга тиббий ёрдам кўрсатишини маълум қилди. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Элизабет Тейлор Жейнинг айтишича, ҳукумат фаластинлик болаларни оиласи билан реабилитация қилиш учун мамлакатга олиб ўтади. Бунда мамлакатда ўнлаб йиллар давом этган ички можаролар пайтида тажриба орттирган ҳарбий шифокорлар хизматидан фойдаланиш мўлжалланмоқда.
-
Толибон Исроил Ливанга бостириб кирган тақдирда шимолий фронтда Ҳизбуллоҳ қаршилик ҳаракати билан бирга ишғолчиларга қарши жанг қилмоқчи. Ҳаракат етакчилари Эронга улар сафидаги минглаб жангчилар имкони бўлса "ушбу шарафли урушга боришга тайёр"лигини етказган.
-
Бугун, Қурбон ҳайити муносабати билан Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси ва диний жамғармаси (ТДЖ) иштирокида 1500 бош чорва моллари қурбонлик қилинди. Маълумот учун, бир йилдан буён фуқаролик урушидан азият чекаётган 50 миллион аҳолига эга Суданда 15 минг тинч аҳоли қурбон бўлди, 25 миллион киши очликдан азият чекмоқда ва 11 миллион киши ўз уйларини тарк этган. Украинадаги уруш ҳақида жар солаётган халқаро ҳамжамият Судандаги мавжуд ҳолатга кўз юммоқда.