-
Ядро қуролларидан воз кечиш бўйича халқаро кампания (ICAN) ҳисоботида келтирилишича, 2023 йилда 2022 йилга нисбатан глобал ядро қуроли харажатлари 10,8 млрд долларга ошган. Жумладан, тўққизта ядровий держава 2023 йилда ўз арсеналларига жами 90,8 млрд доллар сарфлаган. Бу маблағнинг 51,5 млрд доллари АҚШ ҳиссасига тўғри келмоқда. Иккинчи ўринни Хитой (11,8 млрд доллар), учинчи ўринни эса Россия (8,3 млрд доллар) банд қилиб турибди.
-
18 июнь куни тунда Россия президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Шимолий Кореяга борди. Уни аэропортда шахсан КХДР давлат раҳбари Ким Чен Ин кутиб олди. Эртаси куни Путин ва Ким икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тўғрисидаги битимни имзолашди. Ушбу ҳужжат иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 257 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ўзбекистонлик ҳожилар 22 июнь-12 июль кунлари мамлакатга қайтади. Жиддадан 10 та ҳудуд – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига тўғридан-тўғри “Uzbekistan Airways” авиқатновлари йўлга қўйилади.
-
Хитой уйғурлар ва бошқа туркий халқлар истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари номларини ҳукумат ташвиқотини акс эттирувчи номларга ўзгартирмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, шу вақтга қадар туркий ёки исломга алоқадор бўлган 630 та қишлоқ номи ўзгартирилган.
-
АҚШ президенти Жо Байден америкаликлар билан турмуш қурган муҳожирларга фуқаролик бериш жараёнини осонлаштирувчи янги қоидаларни эълон қилди. Унга кўра, ариза бериш жараёни доирасида мамлакатни тарк этиш талаби бекор қилинади. Ушбу енгиллик ортидан камида 500 минг муҳожир АҚШ фуқаролигини олиши кутилмоқда.
-
Қозоғистон Украина бўйича саммитда иштирок этмаганини "қўшни давлат халқаро тадбирлар жадвали тиғизлиги" билан боғлади. ТИВ вакили расмий Остонанинг якуний декларацияга қўшилиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб бера туриб, "саммитда иштирок этмагани учун бу борада ҳеч нима дея олмаслиги"ни қўшимча қилди.
-
2024 йилги Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонида 550 нафардан ортиқ зиёратчи оламдан ўтди. Уларнинг аксарияти – 323 нафари мисрликлар. Ўлим ҳолатларига асосан 52 даражага етган юқори ҳарорат сабаб бўлган, қолганлари иссиқлик мавжуд касалликларни кучайтириши натижасида рўй берган. Бир киши тиқилинчда қолиб кетган.
-
Ўтган ҳафта АҚШ Ғазода давом этаётган геноцид фонида Исроил ва араб генераллари билан яширин учрашгани маълум бўлди. Унда Иордания, Миср, Баҳрайн, Саудия Арабистони, БАА генераллари, шунингдек, АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) қўмондони Майкл Курилла ҳамда босқинчи давлат штаб бошлиғи Герци Халеви иштирок этган. Араб давлатлари разведка маълумотларини алмашиш ҳамда Исроилга қарата отилган ракета ва дронларни уриб тушириш вазифасини олган.
-
Ўтган ҳафта кучли ўққа тутилган Исроил армияси матбуот котиби Даниэль Ҳагари Исроил Ҳизбуллоҳга қарши қуруқликдан ҳужум бошлаши мумкинлигини айтиб чиқди. Унинг иддаосича, қаршилик ҳаракатининг кучайиб бораётган ҳужуми сионистларни шунга "мажбур қиляпти". Маълумот учун, олдинроқ ишғолчи давлат Ливан гуруҳи қўмондонларидан бири Толиб Абдуллоҳни ўлдирганди. Қаршилик ҳаракати бунга жавобан босқинчиларга қарата 200 дан ортиқ ракета учирди.