16.06.2024 14:52

Толибон Исроил Ливанга бостириб кирган тақдирда жангга қўшилмоқчи

Толибон Исроил Ливанга бостириб кирган тақдирда Ҳизбуллоҳ билан бирга ишғолчиларга қарши жанг қилмоқчи. Бу ҳақда қаршиликка яқин бўлган машҳур "Ал-Ахбор" газетаси муаллифларидан бири, ливанлик журналист Ҳасан Алаик хабар берди.

Унга кўра, Толибон Эронга Фаластинда жанг қилмоқчилигини, имкони бўлса минглаб жангчиларини сионистларга қарши урушга юборишга тайёрлигини билдирган.
“Айни дамда Эрон шимолий фронтни Покистон ва Афғонистондан тортиб, Ироқ ва Ямангача бўлган Исроилга қарши жанг қилишни истаётган мусулмонлар билан тўлдириши мумкин. Буни Америка ҳам яхши тушуниб турибди", – деб ёзади журналист.
Шунга қарамай Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ўт очишни тўхтатиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрмоқчи эмас. Айни дамда Ғазода бир нечта исроиллик аскарларнинг ўлимидан сўнг мамлакатда яна намойишлар тўлқини бошланди. Минглаб исроилликлар ундан тезроқ ўт очишни тўхтатишни ва асирдагиларни озод қилишни сўрамоқда. Қўли мурғак болаларнинг қонига ботган Нетаньху эса мазкур ҳолатга жавобан ўзининг  ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди:

"Қанча товон тўламайлик, биз урушни охирига етказишимиз керак. Бошқа ҲАМАС ва Исроилнинг душманлари қолмагунича, йўқотганларимизга яраша ғалаба қозонмагунча тўхтамаймиз", – деб ёзган у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.