17.06.2024 13:22

Парижда Туркия ўзининг ҳайдовчисиз зирҳли машинасини намойиш этади

Турк мудофаа саноатида етакчи ҳарбий транспорт воситалари ишлаб чиқарувчиси Otokar бугун Парижда бошланадиган Европанинг энг йирик мудофаа саноати кўргазмаларидан бири –  Eurosatory'да ўз техникаларини тақдим этади. Бу ҳақда TRT телеканали хабар берди.

Маълум бўлишича, компаниянинг ушбу зирҳли транспорт воситаси – ALPAR турклар томонидан илк марта хорижда тақдим этилаётган ҳайдовчисиз ҳарбий машина ҳисобланади.

Унинг максимал оғирлиги 15 тоннани ташкил этади ва гибрид электр қуввати туфайли шовқинсиз ҳаракатланиш имкониятига эга.

Мутахассисларнинг фикрича, Туркиянинг ўзида ўтган йили тақдим этилган ALPAR уруш майдонида ҳам уялтириб қўймайди. Otokar зирҳли машинани аллақачон бир қатор муҳандислик ва малака синовларидан ўтказган.

ALPAR йўлда ўз ҳаракатини бошқаришнинг такомиллаштирилган тизимлари ва алгоритмлари билан жиҳозланган бўлиб, у "А" нуқтадан "Б" нуқтагача патруллик қилиш, олдинги автомобилни кузатиб бориш, 2D ва 3D хариталаш функцияларига эга.

Бундан ташқари автоном транспорт воситаси душман ёки террорчи позицияларига қарата ўт очиши, душман техникалари ёки объектларини асосий қуроллар ёки бошқариладиган ракеталар ёрдамида йўқ қилиши мумкин.

Бундан ташқари, у разведка ва кузатув, патруллик, чегара назорати, мини-учувчисиз транспорт воситалари ва дронларни ташиш ҳамда қатор муҳим миссияларни бажариш хусусиятига эга.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.