-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 253 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Ҳизбуллоҳнинг оммавий ва узлуксиз ҳужумларидан сўнг, Исроил босқинчи кучлари Фаластин шимолидаги назоратини йўқотди. Маълум бўлишича, бир неча соат ичида Ҳизбуллоҳ сионистларга қарата 200 та ракета учирган. Турли йўналишлардан ҳужумга ўтган қаршилик ҳаракати Темир гумбаз тизимини ёриб ўтишга муваффақ бўлган. Исроил аскарлари уларнинг "махсус ўқитилган итлари порох ҳидини сезмаётгани, биноларга ёки туннелга киришганида, портлаш оқибатида итдек ўлиб кетаётгани"дан нолимоқда.
-
Маккада Саудия Арабистони ва Хитой ҳамкорлигида илк учувчисиз учар такси муваффақиятли синовдан ўтказилди. Саудия ҳаво таксилари ёрдамида ҳаж пайтида зиёратчиларнинг ҳаракатланиш тезлигини оширмоқчи.
-
Ислом тараққиёт банки (ИТБ) "Роғун" ГЭСи қурилишини молиялаштириш бўйича 550 миллион долларлик лойиҳани маъқуллади. Шундан 150 миллион доллар ИТБ томонидан, қолган 400 миллион доллар араб тараққиёт фондлари томонидан ажратилади.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёль Алоҳида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Мамлакатлар ўртасида жами 17 та ҳужжат имзоланди.
-
Бугун, Зулҳижжа ойининг саккизинчи – Тарвия кунида кўплаб зиёратчилар ҳаж ибодатининг асосий амалларини бажариш учун Мино водийсига йўл олди. Қайд этилишича, одамларни ташиш учун 12 000 га яқин автобус ажратилган. Зиёратчилар шанба – ҳажнинг иккинчи куни Арафат тоғига йиғилишади. Арафатда дуолар ижобат бўлиши таъкидлангани учун унда "Раҳмат тоғи"га юзланиб Аллоҳ Таолога ёлбориш, тавба-тазаррулар қилиш, раҳмат-мағфират сўраш суннат амаллардандир.
-
Британия парламентининг 180 нафар аъзоси исроиллик лоббичи гуруҳлар томонидан молиялаштирилади. Жумладан, Лейбористлар партияси етакчиси Кей Стармер 2020 йилда бўлажак умумий сайловларда иштирок этувчи бошқа бир қанча нуфузли мухолифат номзодлар билан бир қаторда 64 минг доллар олгани маълум бўлди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 252 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Катта еттилик давлатлари (G7) етакчилари Россиянинг музлатилган активларидан тушган фойдадан Украинага 50 миллиард доллар ажратишга қарор қилди.
-
Жорий йилнинг 13 июнь куни Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда элчихонанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди. 74 ёшли Сунарио Картадината 2019 йилдан бери Ўзбекистонда дипломатик фаолият олиб бораётганди. Ҳозирча элчихона унинг ўлими сабабини очиқламаган.