Эфиопиядаги кўчкида камида 157 киши ҳалок бўлди
Эфиопия жанубида содир бўлган кўчкилар оқибатида икки қишлоқдан камида 157 киши ҳалок бўлди. Кўчкилар 21 июль куни кечқурун ва 22 июль куни эрталаб Гофа зонасининг олис тоғли ҳудудида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган.
Маҳаллий
ҳокимият вакилларининг маълум қилишича, омон қолганларни қидириш давом этмоқда,
бироқ қурбонлар сони янада ортиши мумкин.
Гофа
зонаси бош маъмури Мескир Митку қурбонлар орасида аёллар, болалар ва
полициячилар борлигини айтди.
“[Душанба
куни] эрталаб маҳаллий аҳоли, жумладан полициячилар биринчи кўчкидан
жабрланганларни қутқариш учун майдонга йиғилди. Соат 10:00 атрофида иккинчи
кўчки содир бўлган ва у ерда йиғилганлар ҳам ҳалок бўлган”, — деди у.
Гофа -
Жанубий Эфиопия штатининг бир қисми, пойтахт Аддис-Абебадан тахминан 320 км
жануби-ғарбда жойлашган.
Бирлашган
Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА)
маълумотларига кўра, жанубий Эфиопия сўнгги ойларда кучли ёмғир ва тошқинлардан
айниқса жабр кўрган ҳудудлардан биридир.