Ироқ туркманлари Мосулдаги "дўзах қудуғи"га кўмилган яқинларининг жасадлари олиб чиқилишини кутмоқда
Ироқнинг Мосул шаҳри Тал Афар туманидан тахминан 10 км масофада ИШИД террор ташкилоти қўл остидаги ҳудудда жойлашган “Дўзах қудуғи” деб номланган 100 метрлик чуқурликдан 2014-2017 йиллар оралиғида ўлдирилган ва барчаси тал афарлик туркманлар эканлиги тахмин қилинаётган фуқароларнинг жасадларини эксгумация қилиш ишлари бошланди, дея хабар қилди "Анадолу".
Йиллар давомида бедарак йўқолган қариндошларидан бирор бир
хабар ололмаган минглаб Ироқ туркманлари яқинларининг жасадларини ИШИДнинг
"қирғин чуқури"дан олиб чиқилишини кутмоқда.
Тал Афар тумани ҳокими Ҳалил Муҳсин нодавлат ташкилотлардан
олган маълумотлар ва ҳужжатларга асосланиб, чуқурда 500 дан ортиқ жасад борлиги
тахмин қилинаётганини билдирди.
У чуқурдаги жасад қолдиқларини олиб чиқиш ишларининг қарийб бир ярим ойдан бери
давом этаётганини маълум қилди ва оммавий қабрда ҳали ҳам кўплаб бедарак
йўқолган жасадлар борлиги тахмин қилинаётганига урғу берди.
Муҳсин
Тал Афарда чуқурдан бошқа яна кўплаб оммавий қабрлар борлигини, аммо улар
ҳалигача топилмаганини ҳам қўшиб ўтди.
"Олиб
чиқилган жасадлар орасида кўплаб болалар ва аёлларнинг қолдиқлари бор",
деган Муҳсин қазиш ишлариларни тезлаштиришни ва ДНК тестини ўтказишни сўради.
Туркманэли
ҳамкорлик ва маданият жамғармасига алоқадор Туркменэли инсон ҳуқуқлари марказининг
Тал Афар бўйича мувофиқлаштирувчиси Али Ҳабиб ҳам ИШИД террор ташкилоти
томонидан илгари чоп этилган лавҳалар ва ҳудуд аҳолисидан гувоҳларнинг
кўрсатмаларига таяниб, ушбу чуқурда туркманларнинг жасадлари борлигини айтди.
Ҳабиб
2017 йил 9 декабрда ИШИД мамлакатдан чиқариб юборилиши ва Мосул қайтадан қўлга
киритилиши ортидан дарҳол ушбу оммавий қабр тўғрисида ҳукуматнинг тегишли
ташкилотларига мурожаат қилингани, жумладан, Ироқ Вазирлар Маҳкамаси, БМТ,
мамлакат ҳукуматига қарашли Инсон ҳуқуқлари ва шаҳидлар ҳуқуқлари институтига
ҳужжатлар тақдим этилганини билдирди.
Тал Афардаги
300 дан ортиқ туркманнинг тақдири ҳақида маълумот йўқлигига, тадқиқот ва
марказларига қилган мурожаатларига эътибор қаратган Ҳабиб бу чуқурда минглаб
жасадлар борлигини тахмин қилганликларини билдирди.
Ҳабиб,
қарийб бир ярим ойдан бери давом этган ишлар давомида қудуқдан 200 дан ортиқ
жасаднинг чиқарилганини, қолдиқларнинг ДНК таҳлили учун Ироқ Соғлиқни сақлаш
вазирлигига юборилганини билдирди.
Ҳабиб, шунингдек,
қудуқдаги оммавий қабрнинг ИШИД минтақадан тозаланганидан бери Мосулда топилган
энг катта оммавий қабр эканлигини айтди.
“Жасадларни
қидириш ишлари оғир шароитларда олиб борилмоқда. Бу ердаги ишларни
яқинларини йўқотган минглаб одамлар диққат билан кузатиб бормоқда. 10 йиллик
кутиш осон эмас", -
деди чанг бўрони ва иссиқ ҳаво ишни қийинлаштирганини билдирган Ҳабиб.
ИШИД террор ташкилоти 2014 йил июнь ойида Ироқнинг Мосул, Салаҳаддин ва Анбар ҳудудларини
тўлиқ, Дияла ва Киркук шаҳарларининг бир қисмини қўлга киритганди. Ушбу ҳудудлар йиллар ўтганидан
сўнг ташкилотдан қайтариб олинган.
Ироқнинг
собиқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий 2017 йил 9 декабрда ташкилот устидан ғалабага
эришилганини эълон қилди.