Бомбаланаётган Ғазо: 290-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 290 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Бурейж ва Нусайрат лагерларига
ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 38 983 киши шаҳид бўлди, 89 727 киши
яраланди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар қаршилик кучлари босқинчиларнинг
разведка самолётини йўқ қилган
Байтлаҳм, Қалқиля ва Балат лагерига ҳужум уюштирди. Женин лагерида фашистлар
госпитални ўққа тутди.
▪️Ғазода Исроилнинг геноцидига норозилик билдирган Канада
фуқароси Исроил кучлари томонидан қатл этилди. Исроил расмийлари эркак аскарларни пичоқламоқчи
бўлганини даъво қилмоқда. Бироқ воқеа акс этган видеотасвирларда у аскарлардан
анча узоқда бўлгани ва уларга ҳеч қандай хавф туғдирмаганини кўриш мумкин.
▪️Босқинчилар
кўчирилган аҳолига Хон Юнисни тарк этишга буйруқ берганидан бир неча дақиқа
ўтгач, ҳудудни кучли ўққа тутиш бошланди. 11 киши ҳалок бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Нитсарим ўқида босқинчиларга ҳужум
қилди. Ливан Кассам фронти 300-Шумир бригадасининг штаб-квартирасини ўққа
тутди.
▪️Ҳусийлар: Исроил билан тил бириктирган ҳар қандай араб
давлати бизнинг нишонимиз бўлади.
▪️Покистон ишғолни қўллаб-қувватловчи барча компанияларнинг
маҳсулотларини сотишни тақиқлади.
▪️БМТ махсус маърузачиси: Фаластин давлати аллақачон мавжуд,
аммо Исроил фаластинликларга қарши апартеидни қўлламоқда, ҳар куни ўз қурбонларига
нисбатан шафқатсиз ва садист бўлиб бормоқда.