Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги “Ривожланаётган мамлакатларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда энг кам иш ҳақини белгилаш тўғрисида”ги Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва уни тез орада Мажлисга тақдим этишни режалаштирмоқда, дея хабар қилди Zakon.kz.

Конвенциянинг мақсади барча ишчи гуруҳлари учун энг кам иш ҳақини белгилашдан иборат бўлиб, иқтисодиётнинг бутун тармоқлари ва ишчилар тоифаларини қамраб олади.

Меҳнат вазирлигининг тушунтиришича, ХМТнинг 1998 йилги декларациясига кўра, барча аъзо давлатлар асосий меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қилишлари шарт. 131-Конвенция 1970 йил 3 июнда қабул қилинган ва 54 давлат томонидан ратификация қилинган. МДҲ давлатлари орасида аллақачон Арманистон ва Озарбайжон ратификация қилган.

“Конвенцияни ратификация қилиш энг кам иш ҳақини белгилаш бўйича халқаро стандартларнинг келгусида жорий этилишини таъминлаб, Қозоғистоннинг ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилиш ва жорий этиш мажбуриятини тасдиқлайди”,
  - дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор