27.07.2024 14:42
957
Туркия ва Сурия разведка хизматлари Эрдоған ва Асад учрашувига тайёргарлик кўрмоқда
Туркия ва Сурия махфий хизматлари вакиллари икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш ҳамда президентлар Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Башар Асаднинг 2011 йилдан бери илк учрашувини ташкил этиш бўйича сўнгги бир ой ичида учта музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Туркия" газетаси манбасига таяниб.
Дастлаб Эрдўғон ва Асад ўртасидаги учрашув жойи сифатида Ироқ муҳокама қилинган эди, бироқ Анқара Туркия-Сурия чегарасидаги Касаб\Яйладаги назорат пунктида учрашув ўтказишни маъқул кўрмоқда.
“Жараён жадал ривожланмоқда, ҳар икки етакчи энг кечи август ойида биргаликда суратга тушишади”, дейилади хабарда.