-
Британиянинг Плимут шаҳрида муҳожирлар ва мусулмонларга қарши тартибсизликларни амалга оширган ўта ўнг гуруҳнинг олти нафар аъзоси қўлга олинди. Полиция баёнотига кўра, тўқнашувлар чоғида ирқчиликка қарши параллель ўтказилаётган намойишда радикалларни иштирокчилардан ажратиб турган полиция ходимлари яраланган.
-
Сўнгги пайтларда Россия компаниялари МДҲдан ташқари мамлакатлардан ишчиларни қидириш бўйича фаоллигини сезиларли даражада оширди. Деярли барчани ҳайратда қолдирган нарса – меҳнат захираларининг ҳатто Африкадан ҳам жалб қилингани! Бундан ташқари, ушбу жараён бир неча йил олдин бошланган ва фақат жадал ривожланмоқда.
-
ҲАМАСнинг Ғазо шимоли ва марказидаги ҳарбий батальонлари ўн ойлик Исроил ҳужумларига қарамасдан, жанговар салоҳиятининг бир қисмини тиклади. Тегишли маълумотлар Урушни ўрганиш институти, Америка тадбиркорлик институтининг “Критик таҳдидлар” лойиҳаси ва CNN қўшма ҳисоботида келтирилган.
-
Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина истеъфога чиқди ва қўшни Ҳиндистонга қочиб кетди. Мамлакат юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Армия штаб бошлиғи генерал Вақер-Уз-Замон муваққат ҳукумат тузилишини маълум қилди.
-
Исроилнинг Yedioth Ahronoth газетаси маълумотларига кўра, Ғазода камида 10 минг босқинчи аскар ҳалок бўлган ёки яраланган. Нашр, шунингдек, ҳар ой 1000 га яқин аскари тўқнашувларда яраланиб, Мудофаа вазирлиги касалхоналарига жойлаштирилаётганини маълум қилди. Бу Ғазони 10 ойдан бери қирғин қилиб келаётган Исроил армияси тарихидаги энг катта йўқотишдир.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 304 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Токио фонд биржаси индекси Қўшма Штатларда ишсизлик даражаси ўсгани ҳақидаги маълумотлар фонида рекорд даражадаги 9 фоизга тушди, айрим ҳолларда пасайиш 13 фоизни ташкил этди. Бу 1987 йилдаги “қора душанба”дан бери энг катта пасайишдир.
-
Бангладешда давлат хизматига квота ажратиш қарорига қарши чиққан намойишчилар ўлимига эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган намойишларда 48 киши ҳалок бўлди. Пойтахт ва айрим ҳудудларда "муддатсиз комендантлик соати" эълон қилинди.
-
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Теҳронда Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин янги раҳбар танлаш жараёнини бошланганини эълон қилди. ҲАМАС ҳаракати Ҳаниянинг ўлдирилиши “ҲАМАС ва Фаластин қаршиликларини янада кучлироқ ҳамда ўз йўли ва ёндашувини давом эттиришда қатъийроқ қилишини” таъкидлади.
-
Мали июль ойида ҳукумат қўшинларининг жангарилар билан жангдаги оғир мағлубиятида юқори мартабали украин амалдорлари муҳим роль ўйнаганини таъкидлаб, Украина билан дипломатик алоқаларни узишини маълум қилди.