АҚШдаги ишсизлик Токио фонд биржаси индексининг қарийб 10 фоизга қулашига сабаб бўлди
Токио фонд биржаси индекси Қўшма Штатларда ишсизлик даражаси ўсгани ҳақидаги маълумотлар фонида қарийб 10 фоизга пасайди. Бу 1987 йилдаги “қора душанба”дан бери энг катта пасайишдир. Бу ҳақда ТАСС биржа маълумотларига таяниб хабар қилди.
Мамлакатдаги
225 та энг йирик компания (жумладан, Honda, Mazda, Mitsubishi, Nissan,
Panasonic Nintendo) акцияларини ўз ичига олган Япониянинг Nikkei фонд индекси 5
август куни эрталабки савдолар чоғида 3000 пунктдан кўпроқни йўқотди. Индекс
рекорд даражадаги 9 фоизга
тушди, айрим ҳолларда пасайиш 13 фоизни ташкил этди.
Осиё-Тинч океани минтақасидаги бошқа асосий фонд индекслари
ҳам салбий динамикани намойиш
этди. Бу АҚШ меҳнат бозори ҳисоботи туфайли рецессияга тушиб қолиши мумкинлиги
ҳақидаги хавотирлар фонида содир бўлди. Таҳлилчиларнинг фикрича, Штатлардаги ишсизлик даражаси 4,3 фоизга
ошган.
"Бозорда АҚШ иқтисоди келажаги ҳақида хавотир
кучаймоқда. Сармоядорларнинг кайфияти [АҚШ] иқтисодиёти секинлашаётганини
кўрсатувчи статистик маълумотлар, жумладан, бозор кутганидан ҳам ёмонроқ бўлган
бандлик статистик маълумотлари туфайли заифлашди", - дейди Nikkei етакчи
бизнес нашри.
Goldman Sachs таҳлилчиларининг фикрича, келгуси йилда АҚШда
рецессия эҳтимоли 25
фоизни ташкил этади. JPMorgan эса
АҚШ иқтисодиётининг 50
фоизга секинлашишини башорат қилмоқда.
Бозорларнинг қулаши фонида крипто валюталар ҳам сезиларли даражада
пасайишни бошлади. Биткоин нархи аллақачон 12 фоиздан кўпроққа пасайиб, 53 минг долларга тушди.