-
Париждаги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритган қирғизистонлик боксчи Мунарбек Сейитбек уулуга мусобақалар вақтида секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасанов Чингиз Айтматов медали билан тақдирланди. “Акмалга инсонийлик, қардошлик муносабатингиз учун раҳмат айтамиз. Қадрлаймиз, ҳурмат қиламиз, олқишлаймиз. Ташрифингизни интиқлик билан кутамиз. Сиз барча мақтов ва мукофотларга лойиқсиз”, — деди “Чингиз Айтматов номидаги Иссиқкўл форуми” халқаро жамоат бирлашмаси бош котиби Ассол Молдокматова.
-
Эроннинг Исроилга ҳужуми кутилаётгани сабабли Яқин Шарқ минтақаси фонд бозорларида сезиларли тушишлар кузатилмоқда. Исроилнинг TA-35 индекси февраль ойидан бери энг паст даражага тушди, шекел 1 фоизга қадрсизланди. Миср ва Саудия Арабистони фонд бозорларида ҳам йўқотишлар қайд этилди.
-
Нигер Киевни террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлашда айблаб, Украина билан дипломатик муносабатларни узаётганини билдирди. Аввалроқ Мали ҳукумати ҳам худди шундай қарорни эълон қилганди.
-
Исроил авиацияси Ливанда Ҳизбуллоҳ нуқталарига уюштирган вакуумли бомба ҳужумлари натижасида ҳаракатнинг беш аъзоси ҳалок бўлди. Бунга жавобан Исроил ҳудудига уюштирилган учувчисиз учоқ ҳужумларида эса 17 исроиллик жароҳатланди.
-
Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори, узоқ вақтдан бери Ҳасинанинг рақиби ҳисобланган ва "камбағаллар банкири" сифатида танилган 84 ёшли Муҳаммад Юнус Бангладеш ўтиш даври ҳукумати раҳбари этиб тайинланди.
-
ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги раҳбари Яҳё Синвар Эронда ўлдирилган Исмоил Ҳания ўрнига ташкилот Сиёсий бюроси раиси этиб тайинланди. Яҳё Синвар ким? Айрим муносабатлар.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг тўққизинчи қисмида Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва салламнинг Аллоҳнинг ҳимоясида бўлишлари ҳақида суҳбатлашамиз. Ўнинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.
-
Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия ва Индонезия Британиядаги фуқароларини мамлакат миқёсида содир бўлаётган тартибсизликлар ҳамда "мусулмонлар ёки рангли одамлар"га қарши ҳужумлар фонида одамлар гавжум жойларга бориш ва саёҳат қилишдан огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.
-
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 7-9 август кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Икки томонлама музокаралардан ташқари, Ўзбекистон президенти 9 август куни Остонада бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ва "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг биринчи саммитида ҳам иштирок этади.
-
Meta Platforms Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг Facebook ва Instagram аккаунтларидан ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилгани билан боғлиқ контентни ўчириб ташлагани учун узр сўради. Ҳаниянинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирган постлар ўчирилганидан сўнг, Малайзия Meta билан боғланиб, тушунтириш талаб қилди.