06.08.2024 07:41

Исроил Ғазода камида 10 минг аскаридан айрилди

Исроилнинг Yedioth Ahronoth газетаси маълумотларига кўра, Ғазода камида 10 минг босқинчи аскар ҳалок бўлган ёки яраланган. Бу Ғазони 10 ойдан бери қирғин қилиб келаётган Исроил армияси тарихидаги энг катта йўқотишлардир.

Газета, шунингдек, ҳар ойда 1000 га яқин аскар Ғазодаги тўқнашувларда яраланганидан сўнг Мудофаа вазирлигининг реабилитация бўлимларига ўтказилаётганини хабар қилди.

“Исроил урушлари тарихида ҳеч қачон, ҳатто 1948 йилда ҳам аскарларнинг душман ҳудудида, ноқулай шароитларда узлуксиз ўн ой давомида жанг қилгани кузатилмаган”, - деган ҳозирда Рафаҳда қотилликларни амалга ошираётган Наҳал бригадаси жангчиси ота-онаси.

Шимолий Голан тепаликларидаги аёл кузатувчиларга кейинги ойда ҳарбий мажбуриятдан озод этилиши керак бўлса-да, хизмат муддати ўзбошимчалик билан яна тўрт ойга узайтирилиши айтилган. “Уларга бу ҳақда ҳеч қандай тушунтиришсиз, жавобсиз, кутилмаган факт сифатида айтишди”, деди кузатувчиларнинг оналаридан бири.

Маълумот учун, 1948 йилги урушда Исроил жами 4000 га яқин аскарини йўқотган. 1967 йилги урушда эса 800 ҳарбийси ҳалок бўлган, 2563 таси яраланган. 1973 йилги араб-исроил урушида террорчи давлат 2523 аскарини йўқотган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.