Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 304 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Хон Юнис, Нусейрат лагери ва Шайх Радван ҳудудига ҳужум қилди. 24 соат ичида 54 киши вафот этди, 118 киши жароҳатланди.

Ҳужжатлаштирилган фаластинлик қурбонлар сони 2023 йил 7 октябрдан бери 39 583 нафарга, жароҳатланганлар 91 398 нафарга етди.

▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Наблус, Женин, Қалқиляга бостириб кирди. Қаршилик жангчилари шиддатли курашмоқда.

▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Икки мактабга босқинчилар томонидан уюштирилган ҳужум пайтида 30 нафар кўчирилган киши ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг 80 фоизи болалардир.

▪️Ал-Қассам бригадалари Ғазодан Аскалан ва Ашдодга зарба беришди. Рафаҳда танклар портлатилган.

▪️Ҳизбуллоҳ Исроилнинг 91-дивизион штаб-квартирасига учувчисиз учоқлар ва ракеталар ёрдамида зарбалар берди. Ўлганлар ва ярадорлар бор.

▪️Channel-12: Ҳизбуллоҳ ва Эроннинг эҳтимолий ҳужумлари сабабли кўплаб авиакомпаниялар Тел-Авивга парвозларни бекор қилиши ортидан 150 минг нафарга яқин исроиллик ўз ватанига қайта олмаяпти.

▪️Ҳусийлар юк кемасига ҳужум қилди, шунингдек, Американинг MQ-9 Reaper учувчисиз учоғи ҳам уриб туширилди.

▪️Байден Нетаняхуга Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши уни бу урушда келишувга эришишга ишончини йўқотганини айтди.

Мавзуга алоқадор