05.08.2024 11:35

Бангладешда ҳукумат зўравонлигига қарши намойишларда 48 киши ҳалок бўлди

Бангладешда Мустақиллик уруши фахрийлари оилаларига давлат сектори квоталари ажратилганидан сўнг бошланган норозилик намойишлари вақтидаги зўравонликларга эътибор қаратиш мақсадида ташкил этилган ҳукуматга қарши намойишларда 48 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда "Анадолу".

Ўтган ҳафталарда "давлат сектори квотаси қарорига" қарши намойишларда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлганидан кейин бутун мамлакат бўйлаб ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда.

Янгиланган намойишларда “солиқ тўламанг ва ишга борманг” дея чақирган намойишчилар баъзи жамоат биноларига ҳужум қилиб, бир нечта машинага ўт қўйишди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ.

Расмийларнинг билдиришича, мамлакатнинг турли ҳудудларида полициянинг ҳукмрон Авами Лигаси партияси тарафдорлари ва намойишчилар билан тўқнашуви оқибатида 48 киши ҳалок бўлган, юзлаб одамлар яраланган.

Пойтахтда "муддатсиз комендантлик соати" эълон қилинди

Dhaka Tribune хабарига кўра, Ички ишлар вазирлиги Дакка ва баъзи ҳудудларда "агар бошқача кўрсатма бўлмаса, муддатсиз комендантлик соати" эълон қилинганини билдирди.

Ҳукумат, шунингдек, мамлакатда 3 кунлик таътил эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бангладешда 1971 йилдаги Мустақиллик урушида қатнашган фахрийларнинг оила аъзолари учун давлат иш ўринларининг 30 фоизини ажратувчи квота тизимидан норозиликлар сабаб бўлди. Кейинроқ мамлакат Олий суди квотани 7 фоизга камайтиришга қарор қилди, бироқ бу намойишларни тўхтата олмади.

Ҳукумат армияси билан тўқнашувларда 200 дан ортиқ намойишчи ҳалок бўлди, 11 минг нафардан зиёди, асосан талабалар ҳибсга олинган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.