-
Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск вилоятида уч кундан буён жанглар давом этмоқда. Америка урушни ўрганиш институти (ISW) ўз ҳисоботида ёзишича, турли манбаларга кўра, Украина қўшинлари аллақачон Курск вилоятида Россия ичкарисига қараб 10 километр силжиган бўлиши мумкин.
-
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Остонада юк ташиш ҳажмини ошириш учун шароитлар яратиш, автомобиль ва темир йўлларини қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ҳамда чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
-
Суриянинг нефтга бой Дайр-аз-Зор минтақасида маҳаллий қабилалар Башар Асад қўшинлари билан бирлашиб, АҚШ ҳимояси остидаги курдларни ҳудуддан қувиб чиқарди. Дайр-аз-Зор Суриядаги қарийб 10 йилдан бери курд гуруҳлари назоратида бўлган ягона нефть ва газ қазиб олувчи минтақа бўлиб, бу ерда АҚШнинг 20 дан ортиқ ҳарбий базалари мавжуд.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 307 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
19 нафар канадалик шифокорлар гуруҳи Канада ҳукуматига очиқ хат ёзиб, Ғазодаги гуманитар инқирозга жавобан зудлик билан чора кўришни талаб қилди. Мактубда, жумладан, Исроилга Ғазо блокадасини олиб ташлаш учун босим ўтказиш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига инсонпарварлик ёрдамини мувофиқлаштириш ваколатини бериш, тиббий асбоб-ускуналардан чекганмаган миқдорда фойдаланиш имкониятини таъминлаш ва фаластинлик тиббиёт ходимларининг Ғазода ишлашига рухсат бериш каби бир қатор шошилинч чоралар кўриш талаб қилинган.
-
2018 йил 18 октябрда минглаб намойишчилар таҳдиди туфайли фаолиятини тўхтатган Исроилнинг Марокашдаги дипломатик ваколатхонаси қайтадан очилмоқда. Маҳаллий фаоллар Тель-Авивнинг мусулмон Ҳасан Каиб дипломатик вакил бўлиши ҳақидаги қарорига ишончсизлик билан қарамоқда.
-
Эрон Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилгани учун Исроилга жавоб қайтаришда ислом давлатларидан ёрдам кутмоқда. Эрон вауилининг фикрича, бу ҳаракатлар нафақат ўз сувеиенитети ва миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш, балки бутун минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган.
-
Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегараларни сув тошқинлари ювиб кетган ва улар қайта белгиланиб чиқилади, деди энергетика ва сув ресурслари вазири в.б. Абдул Латиф Мансур ҳудудий келишувлардаги эҳтимолий ўзгаришларга ишора қилган ҳолда.
-
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Душманга қарши қўрқинч ёрдамида ғолиб қилиндим! Агар мен билан уларнинг ораси бир ойлик йўл бўлса ҳам, бундан қалблари қўрқинчга тўла бўлади”, деганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу гапларини: “Менга бундан олдинги пайғамбарларга берилмаган бешта нарса берилган”, деган жойда айтиб ўтганлар. Яхшилаб ўйлаб кўрилса, ана шу бешта хислат Пайғамбаримиз алайҳиссалом туфайли умматларига ҳам берилган, дейишимиз мумкин.
-
7 августга ўтар кечаси 400 нафардан зиёд Украина ҳарбийлари ва жанговар техникалари Россиянинг Курс вилояти ҳудудига бостириб кирди. Украина томони бир қанча аҳоли пунктлари назоратга олинганини, РФ Мудофаа вазирлиги эса душманлар Россия ҳудудидан улоқтириб ташланганини маълум қилди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор.