07.08.2024 08:54

Исроилнинг вакуумли бомба ҳужумида Ҳизбуллоҳнинг беш аъзоси ҳалок бўлди

Исроилнинг Ливаннинг Майфадун қишлоғидаги 3 қаватли бинога уюштирган ҳаво ҳужумида 5 Ҳизбуллоҳ аъзоси ҳалок бўлди. Ҳалок бўлганларнинг уч нафари партия ичида «масъулият»га эга экани хабар қилинди.

Х ижтимоий тармоғида чоп этилган хабарда Исроил армияси воизи Авичаи Адраэи Шин Бет ва ҳарбий разведка жанговар самолётлар ёрдамида жанубий жабҳада Ҳизбуллоҳ кучлари фойдаланилган ҳарбий бинога ҳужум қилганини тасдиқлади.

Исроил армияси портлаш зонасидаги ҳар бир киши учун ҳалокатли бўлган, расмий равишда термобарик қурол деб аталадиган "юқори вайронкор вакуумли бомбалардан" фойдаланган.

Бошқа бир хабарда Адраэи Исроил ҳарбий самолётлари Хиам шаҳридаги "Ҳизбуллоҳ ҳарбий биносига" ҳам ҳаво ҳужуми уюштирганини айтди.

Бунга жавобан Ҳизбуллоҳ ишғол остидаги Фаластин ҳудудида Ғарбий ва Юқори Жалила, Акре ва Ҳайфада қатор операцияларни бошлаб, можаро бошлангандан буён илк бор портлашлар эшитилишига сабабчи бўлди.

Исроил матбуоти қуролли учувчисиз учоқлар Наҳариядаги автомобиль ва ҳарбий базага зарба бериб, қурбонлар келтирганини хабар қилди. Исроил армияси радиосининг хабар беришича, Наҳария ва Асре атрофидаги ҳудудда Ҳизбуллоҳ учувчисиз самолёти ҳужуми оқибатида 17 киши яраланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.